Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда олдиндан буюртма қилинган навбат асосида чегара пунктини тезкор кесиб ўтиш механизми жорий этилади
“Давлат чегараси орқали фуқаролар ҳаракатланиши ҳамда улар томонидан товар ва транспорт воситаларини олиб ўтиш жараёнларини янада соддалаштириш тўғрисида”ги Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Лойиҳа давлат чегараси орқали фуқароларнинг ҳаракатланиши ҳамда улар томонидан товар ва транспорт воситаларини олиб ўтиш жараёнларини рақамлаштириш орқали, унга сарфланадиган вақтни кескин қисқартириш ва фуқароларга янада қулайликлар яратиш, чегара ўтказиш пунктларини тезкор кесиб ўтиш механизмини ўз ичига олган онлайн режимида навбат буюртма қилиш механизмларини амалиётга жорий этиш мақсадида ишлаб чиқилди.
Мазкур қарор лойиҳаси билан ташувчилар ва жисмоний шахсларга чегара ўтказиш пунктларида расмийлаштирув жараёнларини янада тезлаштириш, уларнинг чегарани кесиб ўтишда сарфлайдиган вақтини кескин қисқартириш ҳамда ўтказиш пунктларидаги тирбандликлар олдини олиш мақсадида “Электрон навбат” ва “Fast-track” автоматлаштирилган ахборот тизимлари яратилмоқда.
Шунингдек, ривожланган мамлакатларнинг илғор тажрибасини ўрганиб чиққан ҳолда фуқароларга қулайлик яратиш мақсадида, мазкур хизматлардан фойдаланиш, олдиндан буюртма қилинган навбатлар асосида чегара ўтказиш пунктларини тезкор кесиб ўтиш механизми жорий этилмоқда.
Қарор лойиҳаси қабул қилиниши билан қуйидагиларга эришилади:
- жисмоний шахслар ва ташувчилар учун яратилган электрон навбатлар асосида чегара ўтказиш пунктларидаги мавжуд тирбандликлар бартараф этилади;
- ўтказиш пунктлари орқали режалаштирилган навбатлар асосида ҳаракатланиш имконияти мамлакат туризм, савдо-иқтисодий ва инвестицион салоҳиятини янада оширади;
- божхона чегаралари орқали ҳаракатланиш тартиботларини жаҳон стандартларига мувофиқлигини таъминлайди;
- Ўзбекистон божхона ҳудудига олиб кириладиган ҳамда Ўзбекистон ҳудуди орқали транзит тартибида олиб ўтиладиган чет эл товарларининг чегарада божхона назорати ва расмийлаштирувидан ўтказиш учун сарфланадиган вақт қисқаради.
Мавзуга оид
08:17 / 03.06.2026
Дунёнинг энг гавжум темирйўл вокзаллари рейтинги эълон қилинди
18:14 / 28.05.2026
Қозоғистонда Ўзбекистон билан чегара тўғрисидаги битим ратификация қилинди
20:22 / 26.05.2026
«Тошкент – Самарқанд» тезюрар автомагистралида интеллектуал транспорт тизими жорий этилади
22:20 / 09.05.2026