Ўзбекистон | 07:42 / 09.05.2022
6857
2 дақиқада ўқилади
Тошкент шаҳри ҳудудларини ривожлантиришга доир қўшимча чоралар қабул қилинди
Вазирлар Маҳкамасининг “2022-2026 йилларда Тошкент шаҳри ҳудудларини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва аҳоли турмуш даражасини янада яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Ҳужжат билан қуйидагилар тасдиқланди:
- Тошкент шаҳрида 2022-2026 йилларда ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажмини 1,6 бараварга, саноат маҳсулотлари ҳажмини 1,4 бараварга, хизматлар ҳажмини 3 бараварга ҳамда қурилиш ишлари ҳажмини 1,6 бараварга оширишни назарда тутувчи шаҳар ва туманлар кесимидаги мақсадли кўрсаткичлар параметрлари;
- ҳудудларда аҳоли билан ўтказилган учрашувлар давомида билдирилган таклифлар ва аҳолини узоқ йиллардан буён қийнаб келаётган мавжуд муаммоларни тезкор бартараф этишга қаратилган ҳамда амалий тадбирларни ўз ичига олган "йўл харитаси";
- 2022 йилда Тошкент шаҳрида муҳандислик-коммуникация, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш инфратузилмасини ривожлантириш ҳамда ижтимоий соҳа объектларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш бўйича комплекс тадбирлар.
Қарор билан шундай тартиб ўрнатилдики, унга кўра:
- ҳар ойда туманлар сектор раҳбарлари халқ депутатлари кенгашларида лойиҳалар ижроси юзасидан ҳисобот бериб боради;
- ҳар ой якуни билан Тошкент шаҳар ҳокими халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгашида лойиҳа параметрларини ва кўрсаткичлари ижроси ҳамда эришилган натижаларни муҳокама қилиб боради;
- ҳар чоракда Ўзбекистон бош вазирининг ўринбосарлари тегишли вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари ва тижорат банклари иштирокида жойларга чиққан ҳолда, ўз йўналишлари бўйича лойиҳа вазифаларнинг бажарилиши юзасидан ўрганишлар ўтказади ва зарур тадбирларни белгилайди;
- ҳар чорак якуни билан лойиҳа ижроси Вазирлар Маҳкамаси раёсати мажлисларида кўриб чиқилади ва амалга оширилаётган чора-тадбирлар натижадорлиги юзасидан президент администрациясига ахборот киритиб борилади.
Мавзуга оид
20:02 / 18.11.2024
Англияга пул эвазига ишга юборишни ваъда қилган шахс ушланди
17:10 / 18.11.2024
Тошкентда Аския бозори жойлашган ер инвесторга берилади
09:10 / 15.11.2024
Тошкентда дорилар савдоси билан шуғулланиб келган шахслар ушланди
18:38 / 13.11.2024