Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Германия ташқи ишлар вазири Украинага келди
У украиналик ҳамкасби Дмитрий Кулеба билан учрашишдан олдин Киев областидаги Буча шаҳрига борди.
Германия ташқи ишлар вазири Анналена Бербок Украинага ташриф буюрди, деб хабар берди Zeit.
Хабарда айтилишича, у украиналик ҳамкасби Дмитрий Кулеба билан учрашишдан олдин Киев областидаги Буча шаҳрига борди.
Бербок Буча аҳолиси билан суҳбатлашди, шаҳардаги ҳолат билан танишди.
Нашрнинг ёзишича, у шунингдек, Германиянинг Киевдаги элчихонасини очади. Элчихона феврал ўрталарида ёпилганди.
Аввалроқ Германия «Христиан-демократик иттифоқи» раиси Фридрих Мерц Киевга келганди. 8 май куни Украинага бундестаг раҳбари Бербел Бас ташриф буюрди.
Мавзуга оид
20:57 / 02.07.2026
Залужний Зеленскийга сайловда қатнашмоқчилигини айтди
16:47 / 02.07.2026
Россия Киевга вайронкор зарбалар йўллади – суратлар
11:21 / 02.07.2026
CSIS: Россия ҳар ой 30 мингдан ортиқ ҳарбийдан айрилмоқда
20:18 / 01.07.2026