Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда мева-сабзавотчиликда илғор технологиялар маркази Корея маблағлари ҳисобига ташкил этилади
Президентнинг “Корея Республикаси ҳукуматининг грант маблағлари ҳисобига “Ўзбекистонда мева-сабзавотчиликда илғор технологиялар ўқув марказини ташкил этиш” лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Қуйидагилар:
“Ўзбекистонда мева-сабзавотчиликда илғор технологиялар ўқув марказини ташкил этиш” лойиҳасини молиялаштириш учун Корея Республикаси ҳукумати томонидан 4 йил муддатга 3,7 млн АҚШ доллари (4,5 млрд Корея вони) миқдорида грант маблағлари ажратилиши тасдиқланган;
Корея қишлоқ жамиятлари корпорацияси (KRC) ва Кореянинг Қишлоқ хўжалигида халқаро ҳамкорлик институти (DICA) лойиҳани амалга оширувчилардир;
лойиҳа Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги захирасидаги “А.Яссавий” МФЙда жойлашган қишлоқ хўжалиги харитаси 2261қ-контуридаги ер майдонининг 2 гектар қисмида амалга оширилади;
лойиҳани амалга ошириш даври 4 йилни (2022-2026 йиллар) ташкил этади.
Белгиланишича, лойиҳа доирасида қуйидагилар амалга оширилади:
марказ таркибида юридик шахс мақомига эга бўлмаган мева-сабзавотчиликнинг илғор технологиялари бўйича ўқув маркази ҳамда намунавий хўжалик ташкил этиш;
ўқув маркази ҳамда намунавий хўжалик ташкил этиш орқали қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришда иштирок этувчилар, хусусан деҳқон ва фермер хўжаликлари учун илғор боғдорчилик технологияси бўйича ўқув ва малака ошириш курслари ташкил этиш;
мева-сабзавотчиликда замонавий технологик асбоб-ускуналарни жорий этиш ва улардан самарали фойдаланиш бўйича мамлакат қишлоқ хўжалиги соҳаси мутахассисларини, фермер хўжаликлари раҳбарлари ва мутахассисларини ўқитишда кўмаклашиш.
Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги захирасидаги қишлоқ хўжалиги харитасининг 2261қ-контуридаги 4,3 гектар ер майдони Тошкент вилояти Агрохизматлар марказига ажратилади.
Ажратиладиган ер майдонининг 2 гектари қурилиш амалга оширилиши учун қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар тоифасидан тегишлича аҳоли пунктлари ерлари ҳамда саноат мақсадларига мўлжалланган ерлар тоифасига ўтказилади.
Мавзуга оид
00:43 / 31.05.2026
Россия Ўзбекистон мева-сабзавот маҳсулотлари олиб кирилишига тақиқ ўрнатмагани маълум қилинди
10:43 / 14.05.2026
400 минг долларлик фирибгарлик: Корея иш визаси билан боғлиқ ҳолат фош этилди
10:44 / 23.04.2026
Кореяда вафот этган ўзбекистонлик қиз ҳақида расмий баёнот берилди
10:59 / 10.04.2026