Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия Ўзбекистон мева-сабзавот маҳсулотлари олиб кирилишига тақиқ ўрнатмагани маълум қилинди
Маълум қилинишича, Ўзбекистон мева-сабзавот маҳсулотларига нисбатан тўлиқ тақиқ жорий этилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз бўлиб, мева-сабзавот маҳсулотларининг Россия бозорига етказиб берилиши давом этмоқда.
Фото: Известия
Россия томонидан Ўзбекистондан импорт қилинаётган барча мева-сабзавот маҳсулотларига нисбатан тақиқ жорий этилмаган, деб маълум қилди Росселхознадзор.
Хабар қилинишича, Ўзбекистон мева-сабзавот маҳсулотларининг Россия бозорига етказиб берилиши давом этмоқда.
Росселхознадзор 29 май куни Ўзбекистоннинг ваколатли органига мева-сабзавот маҳсулотларини хавфсиз ва узлуксиз етказиб беришни таъминлашга қаратилган қўшимча механизмларни ишлаб чиқиш мақсадида техник музокаралар ўтказиш таклифи билан мурожаат қилганлигини билдирди.
Қайд этилишича, Ўзбекистон мева-сабзавот маҳсулотларига нисбатан тўлиқ тақиқ жорий этилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз.
Мавзуга оид
15:07 / 19.03.2026
Мева-сабзавот экспорти: Ўзбекистон 99 млн долларлик маҳсулот сотди
10:31 / 07.02.2026
Январда инфляцияга энг кўп мева-сабзавот нархлари таъсир қилди
08:59 / 30.12.2025
Ўзбекистон 1,9 млрд долларлик мева-сабзавот маҳсулотлари экспорт қилди
13:00 / 23.12.2025