Ўзбекистон | 10:42 / 12.05.2022
10056
2 дақиқада ўқилади

«Ўзбекнефтгаз» раисига уч нафар янги ўринбосар тайинланди 

“Ўзбекнефтгаз” АЖ бошқаруви раисига янги ўринбосарлар тайинланди. Бу ҳақда “Ўзбекнефтгаз” АЖ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Фото: Ўзбекнефтгаз

“Ўзбекнефтгаз” АЖда бошқарув раисининг трансформация масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозими ташкил этилди.

“Ўзбекнефтгаз” бошқарув раиси Меҳриддин Абдуллаев янги тайинланган биринчи ўринбосар ҳамда ўринбосарларни жамоага таништирди.  

Бошқарув раисининг трансформация масалалари бўйича биринчи ўринбосари вазифасини вақтинча бажариш Трансформация ва операцион самарадорлик департаменти бошлиғи Беҳзод Усмоновга юклатилди.

Беҳзод Усмонов Тошкент кимё-технология институти ва Манчестер университетида таҳсил олган.

Бундан ташқари, Бошқарув раисининг қурилиш ва транспорт бўйича ўринбосари лавозими вазифаларини бажаришга Шуҳрат Даулетияров тайинланди. 

Шуҳрат Даулетияров “Ўзбекнефтгаз” Капитал қурилиш ва таъмирлаш департаменти бошлиғи, Автомобиль йўллари давлат қўмитаси, Молия вазирлиги, Ҳисоб палатасида турли раҳбарлик лавозимларида ишлаган.

Бошқарув раисининг иқтисодиёт ва молия масалалари бўйича ўринбосари лавозимида эса Сардор Мирзаев иш бошлади.  

Сардор Мирзаев бугунги кунга қадар Молия вазирлиги ва Ҳисоб палатасида фаолият юритган.

 

Мавзуга оид