Ўзбекистон | 19:26 / 12.05.2022
8714
1 дақиқада ўқилади

Қашқадарё вилоятининг бир қатор шаҳар ва туманларида ИИБ бошлиғи ўзгарди

Қарши ва Нишон туманлари ҳамда Шаҳрисабз шаҳри ИИБ бошлиқлари ўзгарган.

Жумладан:

Усмонов Садриддин Исроилжон ўғли – Шаҳрисабз шаҳар Ички ишлар бўлими бошлиғи этиб тайинланган.

Мазкур тайинловгача С.Усмонов Шаҳрисабз шаҳар ИИБ бошлиғининг биринчи ўринбосари вазифасида ишлаб келган.

Овлаев Нурали Ўралович – Қарши тумани Ички ишлар бўлими бошлиғи лавозимига тайинланган.

Бунгача Н.Овлаев Қашқадарё вилояти ИИБ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси бошлиғи ўринбосари – Ички миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Искандаров Шуҳрат Исомиддинович – Нишон тумани Ички ишлар бўлими бошлиғи лавозимига тайинланган.

Мазкур тайинловгача Ш.Исомиддинов Қарши туман ИИБ бошлиғи лавозимида ишлаб келган.

Ғайрат Йўлдошев
Тайёрлаган Ғайрат Йўлдошев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид