Ўзбекистон | 08:04 / 12.05.2022
1919
2 дақиқада ўқилади

Тошкент шаҳри иссиқлик таъминоти тизими ДХШ асосида модернизация қилинади

Вазирлар Маҳкамасининг «Тошкент шаҳри иссиқлик таъминоти тизимини давлат-хусусий шериклик асосида янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

Norma’нинг ёзишича, Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва «Veolia Energy Tashkent» МЧЖ ўртасида 2021 йил 29 сентябр куни «Тошкент шаҳри иссиқлик таъминоти тизимини давлат-хусусий шериклик шартлари асосида модернизация қилиш ва бошқарувга бериш» лойиҳаси бўйича имзоланган битим тасдиқланган.

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 сентябр кунги «Тошкент шаҳри иссиқлик таъминоти тизимини давлат-хусусий шериклик асосида ривожлантириш тўғрисида»ги 594-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилади. 

Хусусан, «Тошиссиққуввати» ДУК ходимлари махсус лойиҳага Меҳнат кодексига мувофиқ ўтказилади. Махсус лойиҳага ўтган ходимларнинг олдинги ишлаган даври учун ҳисобланган иш ҳақи хусусий шерик томонидан қоплаб берилади.

Бундан ташқари, махсус лойиҳа компаниясини табиий монополия субъектларининг давлат реестрига киритиш назарда тутилмоқда.

Бошқа ўзгартириш ва қўшимчалар ҳам киритилди. Ҳужжат қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 7.05.2022 йилдан кучга кирди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид