Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хоразм вилояти Спортни ривожлантириш бошқармасида қонунбузилиш ҳолатлари аниқланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент томонидан Хоразм вилояти Спортни ривожлантириш бош бошқармасида терговга қадар текширув ўтказилган.
Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги департамент
Аниқланишича, бошқарманинг моддий жавобгар шахслари томонидан 7 та хўжалик юритувчи субъектлардан 29 турдаги спорт анжомлари «Давлат харидлари тўғрисида»ги Қонун талабларига зид равишда ҳақиқий баҳосидан 475 млн сўмга қиммат нархларда сотиб олинган. Бу билан давлат ва жамият манфаатларига жуда кўп миқдорда зарар етказилган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 205-моддаси (ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
16:58 / 22.05.2026
Хоразм вилоятининг икки туманида ҳоким ўзгарди
08:33 / 19.05.2026
Кореяга ишга юборишни ваъда қилганлар қўлга олинди
11:11 / 15.04.2026
Фото: Қорақалпоғистон ва Хоразмдаги кучли шамол оқибатлари
19:13 / 07.04.2026