Жаҳон | 18:43 / 13.05.2022
6479
1 дақиқада ўқилади

Британиядаги вазирликларда 90 минг иш ўрни қисқартирилади

Қайд этилишича, қисқартиришлар эвазига йилига 3,5 млрд фунт стерлинг тежалиши мумкин. 

Фото: Getty Images

Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон вазирликлардаги 90 мингта штатни қисқартириш бўйича режасини тақдим этди. 

Хабар қилинишича, бош вазир вазирлар маҳкамаси аъзоларидан вазирликлардаги штатлар сонини сезиларли даражада камайтиришни талаб қилган.

«Яшаш қийматини камайтириш учун ҳукуматнинг харажатларини камайтиришимиз керак»,— деди Жонсон  Daily Mail нашрига.

Унинг сўзларига кўра, вазирликлардаги штатлар «шиширилган», қисқартиришлар эвазига эса йилига 3,5 млрд фунт стерлинг тежалиши мумкин.

Экспертларнинг қайд этишича, давлат хизматларидаги штатлар «Брексит» билан боғлиқ муаммолар, сўнгра эса коронавирус пандемияси сабабли 25 фоизга оширилганди. Эндиликда вазирлар бир ой ичида штатларни қисқартириш бўйича режаларини тақдим этиши лозим.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид