Жаҳон | 21:43 / 13.05.2022
14568
1 дақиқада ўқилади

Пентагон раҳбари ва Россия мудофаа вазири февралдан буён илк марта  телефон орқали мулоқот қилди 

Ллойд Остин Сергей Шойгуни зудлик билан Украинадаги ўт очишларни тўхтатишга чақирди.

Сергей Шойгу ва Ллойд Остин / Фото: AFP/Getty Images

АҚШ мудофаа вазири Ллойд Остин россиялик ҳамкасби Сергей Шойгу билан телефон орқали музокара ўтказди. Қайд этилишича, бу уларнинг 18 февралдан буён ўтказган илк суҳбати ҳисобланади. 

«Вазир Остин зудлик билан Украинадаги ўт очишларни тўхтатишга чақирди ва алоқа линияларини сақлаб қолиш зарурлигини таъкидлади»,— деди Пентагон расмий вакили Жон Кирби. 

«Халқаро хавфсизликнинг долзарб масалалари, жумладан, Украинадаги вазият муҳокама қилинди. Суҳбат Америка томонининг ташаббуси билан ўтказилди»,— деб хабар берди Россия мудофаа вазирлиги.

Апрел бошларида Ллойд Остин у ва АҚШ штаб бошлиқлари бирлашган қўмитаси раиси Марк Милли бир неча бор Сергей Шойгу билан боғланишга урингани, аммо «руслар жавоб бермагани»ни айтганди.

Мавзуга оид