Финландия президенти Путинга қўнғироқ қилиб, мамлакат ҳар қанақасига НАТОга киришини айтди
Финландия президенти Саули Ниинистё россиялик ҳамкасби Владимир Путинга қўнғироқ қилди. Бу ҳақда Финландия президенти расмий сайтида хабар қилинди.
Хабарда ёзилишича, Финландия президенти Путинга мамлакат ҳар қанақасига НАТОга киришини айтган. Саули Ниинистё Финландиянинг бу қарорига Россиянинг Украинага бостириб кириши ва Москванинг НАТО кенгайиши бўйича позицияси сабаб бўлган. Ниинистё мамлакатнинг НАТОга қўшилиши ўз хавфсизлигини мустаҳкамлаши билан бирга бошқа давлатлар билан ҳамкорликка таъсир қилмаслигини таъкидлаган. Финландия президенти мамлакат тез кунларда НАТОга аъзолик бўйича ариза топширишини айтган.
«Суҳбат очиқ ўтди, аммо ҳеч ким қизишмади. Кескинликнинг олдини олиш зарурлиги таъкидланди», дейди Путин билан суҳбат ҳақида Финландия президенти.
«Президент Ниинистё 2012 йил Путин билан учрашувда ҳар қандай мустақил миллат ўз хавфсизлигини максимал даражада кўтаришга уриниши ҳақида гапирганини таъкидлаган. НАТОга қўшилиш орқали Финландия айнан ўз хавфсизлигини мустаҳкамлайди», дейилади Финландия президенти расмий сайтида.
Саули Ниинистё Россия Украинада бошлаган уруш сабаб тинч аҳоли вакиллари жабрланаётганини афсус билан таъкидлаган. Кремль расмий сайтида ёзилишича, Россия президенти Финландия доимий ҳарбий нейтралитетидан воз кечиши хато бўлганини таъкидлаган.
Мавзуга оид
22:03 / 15.11.2024
Шолц ва Путин икки йил ичида илк бор телефон орқали мулоқот қилди
22:30 / 14.11.2024
Путин Россияда YouTube фаолияти секинлашгани билан «шуғулланиш»га ваъда берди
20:43 / 13.11.2024
«Мосфильм» киностудияси ўз омборидаги танкларни Россия армиясига топширди
14:29 / 13.11.2024