Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Халқаро ҳамжамиятнинг Афғонистондаги вазиятга эътибори сусайганига гувоҳ бўлмоқдамиз» - Владимир Норов
Халқаро ҳамжамиятнинг Афғонистондаги вазиятга эътибори сусайган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири в.б. Владимир Норов МДҲ ташқи ишлар вазирлари кенгаши йиғилишидаги нутқида маълум қилди.
“Афғонистонга тўхталганда, афсуски, халқаро ҳамжамиятнинг ушбу мамлакатдаги вазиятга эътибори сусайганига гувоҳ бўлмоқдамиз. Айни пайтда у ердаги вазият оғир иқтисодий инқироз ва қийин гуманитар вазият кескинлигича қолиб, минтақавий хавфсизлик ва барқарорликка таҳдидлар сақланиб қолмоқда”, деди Владимир Норов.
Унинг сўзларига кўра, халқаро ҳамжамият ушбу мамлакатнинг бугунги куни ва келажаги учун жавобгарликни ўз зиммасига олиши ҳамда Афғонистоннинг оғир ижтимоий муаммоларини ҳал қилишда ёрдамни давом эттиришга қаратилган аниқ чораларни кўриши керак.
“Муқаддас Рамазон ҳайити арафасида Ўзбекистондан Афғонистонга 58 вагондан иборат, 4 минг тоннадан ортиқ озиқ-овқат, дори-дармон ва кийим-кечак юкланган яна бир гуманитар ёрдам поезди жўнатилди”, деди у.
Қайд этилишича, жорий йил июль ойи охирида Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган Афғонистон бўйича олий даражадаги халқаро конференция ушбу масалаларни долзарблаштириш ва ҳар томонлама муҳокама қилиш учун қулай имконият яратади.
Бундан олдин Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Афғонистон билан чегарада отишма бўлгани ҳақидаги хабарларни рад этганди.
Мавзуга оид
09:05 / 17.06.2026
Афғонистондан олиб кирилган 37,6 кг гиёҳвандлик воситалари фош этилди
10:50 / 12.06.2026
Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида қўшимча темирйўл қурилиши мумкин
11:30 / 11.06.2026
Афғонистон–Покистон можаросига қарамай, Кобул коридорини қуриш лойиҳаси давом этмоқда
17:54 / 10.06.2026