Жаҳон | 17:46 / 15.05.2022
15557
1 дақиқада ўқилади

Херсон областининг «янги ҳукумати» колонияда исённинг олди олинганини хабар қилди

Сергей Мальгавко / ТАСС

Россиялик ҳарбийлар Херсондаги колонияда исённинг олдини олишган. Бу ҳақда Россия нашрлари Украинадаги Херсон областининг «ҳарбий-фуқаролик маъмурияти раҳбари ўринбосари» деб атаётган фаол Кирилл Стремоусов хабар қилган.

Стремоусовнинг маълум қилишича, Украина ҳукумати региондаги жазони ижро этиш муассасалари тизими устидан назорат қилмоқда. Унинг сўзларига кўра, гўёки Украина Хавфсизлик хизмати ходимлари Херсондаги колонияда провокация уюштирган ва маҳбусларни камералардан чиқариб юборган. «Аммо вазият ҳарбийлар ёрдамида тинчлантирилди. Ҳозирда вазият назорат остида», — деган ТАСС мухбири билан суҳбатда Стремоусов.

«У ерда (колонияда) бир киши ҳалок бўлган. У тўсиқ оша қочиб кетмоқчи бўлган, уни тўхтатишган», — деган агентлик суҳбатдоши. У бошқа тафсилотларни келтирмаган.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид