Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Европанинг айрим мамлакатларида одамларда маймун чечаги касаллигини юқтириш ҳолатлари қайд этилди
Испания соғлиқни сақлаш вазирлиги Мадридда маймун чечаги касаллигига чалиниш билан боғлиқ саккизта ҳолат аниқланганидан сўнг санитар тревога режимини жорий этган.
Фото: AFP/Getty Images
Италия ва Швецияда маймун чечаги касаллигини юқтирган илк беморлар аниқланди.
ANSA агентлигининг хабар беришича, бемор Ладзаро Спалланцани номидаги юқумли касалликлар миллий институтида текширувдан ўтказилмоқда. У яқинда Канар оролларидан Италияга қайтган.
Швеция соғлиқни сақлаш бошқармаси ҳам Стокҳолмда бир кишида маймун чечаги касаллиги аниқланганини маълум қилди.
18 май куни Испания соғлиқни сақлаш вазирлиги Мадридда маймун чечаги касаллигига чалиниш билан боғлиқ саккизта ҳолат аниқланганидан сўнг санитар тревога режимини жорий этган.
Мазкур касалликка чалиниш билан боғлиқ ҳолат Буюк Британияда ҳам қайд этилган. Касаллик юқтирган бемор мамлакатга Нигериядан қайтиб келган.
Маймун чечаги – безгак, умумий интоксикация ва терида тошмалар пайдо бўлиши аломатларига эга касаллик.
Мавзуга оид
14:34 / 04.03.2026
Европада газ нархи сўнгги уч йилдаги энг юқори даражага етди
07:43 / 04.03.2026
Африка қандай бўлиб ташланган? Европанинг мустамлака харитаси
20:42 / 21.02.2026
АҚШ ҳарбий самолётлари Европа ва Арабистондаги базалар орасида мунтазам қатнамоқда – ОАВ
15:22 / 21.02.2026