Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Киев россиялик ҳарбий асирларни «Азовстал»ни тарк этган аскарларга алиштиришга тайёр - Зеленский
Зеленскийнинг сўзларига кўра, «Азовстал» комбинатидан олиб чиқилган тинч аҳоли ва аскарларни қутқариш бўйича ҳамкор мамлакатлар билан музокаралар давом этмоқда.
Фото: Anadolu Agency
Украина «Азовстал» комбинатидан олиб чиқилган украиналик аскарларни россиялик ҳарбий асирларга алиштиришга тайёр. Бу ҳақда Украина президенти Володимир Зеленский айтди.
Унинг сўзларига кўра, «Азовстал» комбинатидан олиб чиқилган тинч аҳоли ва аскарларни қутқариш бўйича ҳамкор мамлакатлар билан музокаралар давом этмоқда. Мазкур ташаббус доирасида Туркия, Швейцария, Исроил ва Франция раҳбарлари билан мулоқотлар ўтказилди, деди Зеленский.
Зеленскийнинг эслатишича, «Азовстал»даги аскарлар олиб чиқилганидан сўнг Киев уларни россиялик ҳарбий асирларга алиштиришни кутган ва бунга тайёр.
«Биз уларни уйга қайтарамиз», -деди Зеленский.
Шу билан бирга, Украина президенти Киев низо тугаши учун барча саъй-ҳаракатларни амалга оширишини таъкидлади.
«Уруш – қийин, ғалаба ҳам жуда қийин бўлади, у қонли бўлади, аммо якуни дипломатияга боғлиқ», - деди Зеленский.
Мавзуга оид
16:47 / 16.04.2026
Россия Украина бўйлаб ёпирилма зарба берди – фотолар
08:50 / 15.04.2026
Зеленский: Эрондаги уруш сабаб АҚШнинг Украинага вақти йўқ
09:48 / 14.04.2026
Можар: Венгрия Украина учун 90 млрд еврони блокламайди
09:01 / 14.04.2026