«Ҳудудгазтаъминот» газ учун қарзни ҳисоблаш билан боғлиқ муаммони қандай ҳал қилиш мумкинлигини маълум қилди
Ижтимоий тармоқларда фуқароларнинг фойдаланилган табиий газ учун қарзларни ҳисоблаш билан боғлиқ бир қатор мурожаатлари эълон қилинди. “Ҳудудгазтаъминот” АЖ расмий изоҳ билан чиқди.
Қайд этилишича, бугунги кунда Ўзбекистонда табиий газни назорат қилиш ва ҳисобга олишнинг автоматлаштирилган тизими жорий этилмоқда ва уч миллионга яқин истеъмолчиларнинг хонадонида янги ҳисоблагичлар ўрнатилган бўлиб, улар реал вақт режимида кўрсаткичларни юборади.
Шунингдек, мамлакатда эски намунадаги газ ҳисоблагичлари ишлатилаётган истеъмолчилар ҳам мавжуд. Улар Вазирлар Маҳкамасининг 22-сонли қарори ва газ таъминоти ташкилоти билан тузилган шартномага мувофиқ, ҳар ойнинг 10-санасига қадар газ таъминоти ташкилотларига келиб, истеъмол қилинган табиий газ учун ўзаро ҳисоб-китобларни амалга ошириши ёки махсус яратилган Телеграм-бот (@hgt_abonent_bot) орқали кўрсаткичларни тақдим этиши лозим.
“Баъзи истеъмолчилар газ таъминоти ташкилотларига кўрсатилган муддат ичида истеъмол қилган табиий газ ҳажми тўғрисидаги кўрсаткичлари тақдим этмаётгани сабабли амалдаги дастур автоматик равишда ўртача истеъмол миқдорини ҳисоблаб чиқади ва газ учун ҳисоб-китобларни тўлаш учун истеъмолчига маълум қилади.
Бундан ташқари, газ таъминоти ташкилотларида олдинги даврларда меҳнат фаолиятини юритган собиқ инспекторлар томонидан истеъмолчиларга ЭГҲУ ўрнатилгунга қадар дастурга нотўғри кўрсаткичлар киритилиши билан боғлиқ ҳолатлар аниқланмоқда, бу энди истеъмол қилинган табиий газ ёнилғи учун ўзаро ҳисоб-китобларни, шу жумладан, янги газни ҳисобга олиш ускуналарини ўрнатишдан олдин солиштириш талаб этилади”, дейилади изоҳда.
Билдирилишича, “Ҳудудгазтаъминот” АЖда газ ҳисоблаш ускуналарининг эски намуналарини ишлатувчи истеъмолчилар томонидан сарфланган табиий газни ҳисобга олиш, назорат қилиш ва тўлаш билан боғлиқ мурожаатлар билан ишлаш бўйича штаб фаолияти йўлга қўйилган.
Марказлаштирилган ишчи гуруҳни тузишдан асосий мақсад - фуқароларнинг ҳар бир мурожаати ёки шикоятига зудлик билан жавоб бериш, етказиб берувчи ва истеъмолчи ўртасидаги ўзаро ҳисоб-китобларнинг очиқлиги ва ошкоралигини таъминлаш, газ таъминоти тизимидаги коррупцияни бартараф этиш ва олдини олиш.
Ҳозирда мазкур штабда 10 нафар малакали мутахассис фаолият олиб бориб, улар билан бевосита 1104 қисқа рақами, 71 281-15-67 (310) рақамига қўнғироқ қилиб ёки Телеграмдаги “Ҳудудгазтаъминот” АЖ ишчи гуруҳига мурожаат” гуруҳи орқали боғланиш мумкин (https://t.me/gaz_hisob_kitob).
Таъкидланишича, кун давомида штабда мамлакат барча ҳудудларидан табиий газ бўйича ўзаро ҳисоб-китоблар билан боғлиқ 100 дан ортиқ мурожаатлар қабул қилинмоқда. Штаб ташкил этилгандан буён 5 704 та мурожаатлар кўриб чиқилган.
Мавзуга оид
11:46 / 30.10.2024
1 ноябрдан бошлаб чиқиндидан қарзи борларга электр учун тўлов қилиш чеклаб қўйиладими?
10:20 / 30.10.2024
Зангиотада газдан ноқонуний фойдаланган шахслар ушланди
15:54 / 29.10.2024
Тошкент туманидаги қарийб 43 минг хонадонда номаълум муддатга газ ўчирилади
16:23 / 28.10.2024