Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда Туркманистон манатини ноқонуний сотиш ҳолатлари аниқланди
Тошкент вилоятида валюта қимматликлари ноқонуний муомалага киритилишининг олди олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.
Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Тошкент вилояти бошқармаси ва Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан валюта қимматликларининг ноқонуний муомалага киритилиши олдини олиш юзасидан тезкор тадбир ўтказилган.
Унда, фуқаролар Р.Б. ва О.А. ўзаро тил бириктириб, фуқаро Р.га 77,9 минг Туркманистон манатини 6 500 АҚШ долларига сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Шу каби, Чилонзор туманида жойлашган “Korzinka” савдо маркази олдида ҳам тезкор тадбир ўтказилган.
Унда, фуқаролар Б.А. ва А.Қ. ўзаро тил бириктириб, 213 минг Туркманистон манатини фуқаро Р.га 13 минг АҚШ доллари ва 60 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят ишлари қўзғатилган.
Маҳкама хабарида айтилишича, ҳозирги вақтда тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
21:45 / 30.05.2026
Туркманистонда май ойи учун энг иссиқ рекорд ҳарорат янгиланди
08:53 / 23.03.2026
Тошкент ва Ашхобод ўртасида иқтисодий ҳамкорлик кучайтирилади
16:34 / 20.03.2026
Ўзбекистон ва Туркманистон етакчилари бир-бирларини табрикладилар
20:29 / 02.03.2026