Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Германия Россиядан газ етказилиши тўхтатилган тақдирда кўмирга ўтиши мумкин
Кўмирда ишлайдиган станциялар билан ҳам муаммо юзага келиши мумкин. Ҳозирда Россиянинг ЕИ кўмир импортидаги улуши 70 фоизни ташкил этади.
Германия Россиядан газ етказиб берилиши тўхтатилган тақдирда нефт ва кўмирда ишлайдиган электр станциялардан фойдаланишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Bloomberg Германия иқтисодиёт вазири Роберт Ҳабек томонидан тайёрланган фармонга асосланиб хабар берди.
«Кўмир ёрдамида электр энергияси ишлаб чиқаришга ўтиш тўғрисидаги сўров фақат газ етишмаганида ёки унинг етишмовчилиги хатари пайдо бўлганида амалга оширилиши мумкин», — дейилади ҳужжатда.
Агар Россия президенти Владимир Путин Германияга газ экспортини тўхтатиш билан таҳдид қилса, кўмир иссиқлик электр станциялари фаолияти қайта тикланади, деди агентлик манбаларидан бириб.
Ҳабекнинг фармони парламент маъқулловисиз ҳам станциялар фаолиятини олти ойгача муддатга тиклаш имконини беради.
Ҳозирда Германия захирасида 4,3 ГВт кўмир ва 1,6 ГВт нефт энергия генерацияси мавжуд, деб ёзади Bloomberg. Шу билан бирга, мамлакат ҳукумати кўмирда ишлайдиган иссиқлик электр станцияларини ёпишни режалаштирган. Янги фармонга кўра, бундай корхоналар камида 2024 йил мартгача захирада туради.
Шуниси ҳам борки, кўмирда ишлайдиган станциялар билан ҳам муаммо юзага келиши мумкин. Ҳозирда Россиянинг ЕИ кўмир импортидаги улуши 70 фоизни ташкил этади. Россия кўмиридан воз кечиладиган бўлса, Жанубий Африка ва Австралиядан анча қиммат нархда ёқилғи сотиб олишга тўғри келади, деб ёзади агентлик.
ЕИ апрел ойида Россия кўмири импортини тақиқловчи санкциялар пакетини қабул қилганди. Эмбарго 2022 йил августдан бошлаб кучга киради.
Мавзуга оид
20:02 / 26.05.2026
1 июндан кўмир нархини давлат томонидан белгилаш амалиёти бекор қилинади
20:10 / 25.05.2026
Ўзбекистон Қирғизистон кўмирининг асосий харидори бўлиб қолмоқда
12:04 / 23.05.2026
Хитойда кўмир конидаги портлаш оқибатида камида 90 киши ҳалок бўлди
08:31 / 30.03.2026