Самарқандда ЙПХ ходими ҳайдовчига электрошокер қўлламоқчи бўлди
Ҳайдовчи ЙПХ ходимидан машинасини жарима майдончасига эвакуаторда олиб боришни талаб қилган. ЙПХ ходими буни қаршилик қилиш деб баҳолаб, электрошокер қўллашини айтиб ҳайдовчига таҳдид қилган.
Ижтимоий тармоқларда Самарқанд вилоятида ЙПХ ходими ҳайдовчига электрошокер қўлламоқчи бўлгани тасвирланган видеолавҳа тарқалди. Ҳолат юзасидан вилоят ИИБ ахборот хизмати муносабат билдирди.
Муносабатда маълум қилинишича, 2022 йил 20 май куни Жомбой тумани Галакапа кўчасида хизмат олиб бораётган вилоят ИИБ ЖХХ ЙПХБ 1-отряди инспектори М.Отабоев томонидан шу кўчада ҳаракатланиб келаётган Spark машинаси тўхтатилиб текширилганда, ҳайдовчи Л.А. уни меъёрий ҳужжатларсиз бошқариб, йўл ҳаракати қоидасининиг тегишли бандини бузиб келаётганлиги аниқланган.
Ушбу ҳолат юзасидан ҳайдовчига нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, инспектор машинани вақтинчалик сақлаш учун жарима майдончасига қўйишини айтиб, уни бошқариб бормоқчи бўлганида ҳайдовчи унга қаршилик қилиб, инспектордан эвакуатор чақиришини сўраган.
Инспектор ҳайдовчини агарда унинг қонуний талабларига бўйсунмаса, электрошокер қурилмасини қўллаши бўйича огоҳлантирган ҳамда машина эвакуатор ёрдамида вақтинчалик сақлаш учун жарима майдончасига жойлаштирилган.
Қайд этилишича, ҳолат юзасидан хизмат текшируви ўтказилмоқда.
Аввалроқ Самарқанд шаҳрида ППХ ходимлари қозоғистонлик сайёҳларга қўпол муомала қилиб, шаҳарда соат 23:00 дан кейин юриш мумкин эмаслигини айтиб, бўлимга боришга рози бўлмаган меҳмонларга электрошокер қўллаганди. Ўшанда, сайёҳларга бўлимга боришни таклиф этган ходим “режа” борлигини писанда қилган.
Ҳодиса юзасидан муносабат билдирган Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати раҳбари Шоҳрух Ғиёсов сайёҳларга қўпол муносабатда бўлиб, элетрошокер қўллаган ходимларга нисбатан хизмат текшируви тайинлангани ҳақида маълум қилганди.
“Текширув якунига кўра, қонунчиликка зид ҳаракат қилган барча ходимларнинг ҳамда фаолиятга масъул раҳбарларининг хизматдан бўшатилиши ва жавобгарлик масаласи кўриб чиқилади”, дейилганди муносабатда.
Мавзуга оид
09:18 / 17.11.2024
Болалар омбудсмани Самарқандда жинсий зўравонлик қурбони бўлган қиз билан учрашди
23:25 / 09.11.2024
Самарқандда Қуролли кучлар хизматчиси, солиқчи, Миллий гвардия ва кадастр ходимлари пора билан ушланди
15:06 / 01.11.2024
Самарқанд вилоятида иситиш мавсуми 1 ноябрдан бошланди
10:59 / 25.10.2024