Шимолий Корея бир нечта баллистик ракеталарни учирди
Япония Мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, Шимолий Корея ўз қирғоқларидан камида иккита баллистик ракета учирди.
Шимолий Корея томонидан 25 май, чоршанба куни шарқий қирғоқдан баллистик ракета учирилиши «қабул қилиб бўлмайдиган провокация»дир. Япония мудофаа вазири Нобуо Киси шундай баёнот билан чиқди.
Киси журналистларга берган интервьюсида Шимолий Корея томонидан учирилган илк баллистик ракетанинг 550 км баландликка чиққанига ва тахминан 300 км масофани босиб ўтганига диққат қаратди. Иккинчи ракета 50 км баландликка кўтарилиб, тахминан 750 км масофани босиб ўтди, дея қўшимча қилди у.
Япония мудофаа вазирлиги раҳбарининг сўзларига кўра, Шимолий Корея иккитадан ортиқ ракета учирган бўлиши ҳам мумкин. Ўз навбатида, Жанубий Корея, ўз маълумотларига таяниб, КХДР қирғоқларидан учта ракета учирилганини маълум қилди.
Сўнгги ойларда халқаро изоляцияда бўлган ва қаттиқ санкцияларга учраган Шимолий Корея бир қатор ракета синовларини ўтказди. Қўшма Штатлар Пхенян 2017 йилдан бери биринчи марта ядро қуролини ҳам синовдан ўтказиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирмоқда.
Айни пайтда, АҚШ президенти Жо Байден 22 май куни Японияга ташрифи чоғида Шимолий Кореяда янги қурол синовлари ўтказилишидан хавотирда эмаслигини айтди. «Биз улар қилаётган ҳар бир нарсага қандай муносабатда бўлиш ҳақида ўйлаб кўрдик», деди Қўшма Штатлар етакчиси.
Мавзуга оид
09:08 / 08.11.2024
Зеленский: Курск областидаги КХДР аскарлари йўқотишларга дучор бўлмоқда
12:00 / 30.10.2024
АҚШ Давлат департаменти Данияга "ҳаво-ҳаво" ракеталарини сотишни маъқуллади
20:15 / 27.10.2024
Украинага қарши жангга ташланган КХДР аскарлари: экспертлар қандай фикрда?
15:07 / 25.10.2024