Шунчаки телевизор эмас: LG OLED G1 билан санъат, ўйин ва кинодан баҳра олиш имконияти
2012 йилда LG Electronics 55 дюймли биринчи OLED телевизорларини тақдим этди ва улар тез вақт ичида катта шуҳрат қозонди. Юқори ёрқинлик ва контраст, кам энергия истеъмоли, тезкор жавоб бериш тезлиги, телевизорнинг кичик қалинлиги ва оғирлиги билан кенг кўриш бурчаги яқинларингиз билан томоша қилишдан тўлиқ завқланиш имконини беради.
LG OLED G1 — 55 дан 77 дюймгача бўлган учта экран ўлчамида мавжуд бўлган янги ОLED evo технологияси ва Галерея дизайнига эга 4К телевизор. OLED телевизорлари эволюциясидаги навбатдаги қадам бўлиб, максимал экран ёрқинлигини 20 фоизга оширади.
LG OLED G1 ўзига хос девор расми дизайнига эга. G1 деворга ўрнатиш мосламаси телевизор билан бирга келади ва ўрнатиш учун махсус чуқурчага эга бўлган G1 орқа панелининг махсус дизайни туфайли телевизор экрани деворга текис ўрнатилади. LG OLED G1 ўзининг ниҳоятда ингичка рамкаси туфайли классикадан минимализмгача бўлган ҳар қандай услубдаги яшаш майдонига жуда мос тушади. Кун давомида сиз севимли расмингизни паст қувват режимида қўйишингиз, кечқурун эса севимли фильм ёки ўйинларингизни томоша қилишдан завқланишингиз мумкин.
G1 телевизори юқори контраст нисбати ва қора рангнинг турдошлиги билан ОLED технологиясининг барча афзалликларини сақлаб қолади ҳамда Natural ва Cinema Моvement ишлаш режимлари, илғор LG AI Picture Pro ва AI Sound Pro автоматик тасвир ва овозни оптималлаштириш функциялари, ҳамда сунъий интеллект алгоритмларига эга 4-авлод Alpha9 процессори билан такомиллаштирилган.
Бунинг натижасида танаффус ва узилишларсиз юқори ранг аниқлигига, юқори сифатли овозга ва яхшиланган ёрқинликка эришилади.
2020 йилда LG Electronics Хbох Series Х консоли ва LG ОLED телевизорларининг ажойиб ўйин тажрибасини таъкидлаш учун ҳамкорликка киришди. LD OLED G1 инновацион телевизори Хbох Series Х ўйин тажрибасидан баҳраманд бўлишингиз учун зарур бўлган барча муҳим функцияларга эга: HDR, Dolby Vizion, Dolby Аtmos, BRR. Ўйин ишқибозлари ҳам, профессионал геймерлар ҳам LG G1 Gallery телевизорининг юқори унумдорлиги, ультра паст киритиш сигналини кечикиши ва тезкор жавобни олишда ишонч ҳосил қилишлари мумкин. G1нинг алоҳида пикселларни ўчириш қобилияти деярли чексиз контраст даражасини ва ёрқин объектлар атрофида кўринмасдан мукаммал қора рангининг турдошлигини яратади. Телевизорнинг бу хусусиятлари қоронғи муҳитда ўйинни айниқса ҳаяжонли ва қизиқарли қилади.
Бундан ташқари, LG OLED G1 телевизори LG ThinQ ақлли уй экотизимига уланиб, мобил қурилмангиздаги илова орқали жиҳозларни бошқаради. LG ThinQ иловаси масофадан бошқариш пульти сифатида қўлланилиши мумкин. Бир марта босиш орқали сиз тасвирни акс эттиришингиз, видеони экранда узатишингиз ва аудиони телевизорингиздан телефонингизга ёки аксинча узатишингиз мумкин.
LG OLED G1 телевизори кино ва мусиқа ихлосмандлари ва геймерлар учун бўш вақтларининг ажралмас қисмига, шунингдек, уйингиз интерьерининг ёрқин деталига айланади.
LG OLED G1 ҳақида батафсил маълумот учун: https://www.lg.com/uz/televisions/lg-oled65g1rla
LG Uzbekistan Инстаграм саҳифаси: https://instagram.com/lguzbekistan
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
09:00 / 13.11.2021
Қандай LG OLED сизга мос келади?
08:56 / 16.01.2017
LG компаниясининг “Девордаги тасвир” дизайнли W7 сериясидаги SIGNATURE телевизори CES 2017 кўргазмасида «Яхшилар ичра энг яхшиси» мақоми билан тақдирланди
08:12 / 11.01.2017
LG 2017 йилда NANOCELL технологияси асосидаги SUPERUHD телевизорлари билан янги уфқларни очмоқда
11:11 / 14.12.2016