Ўзбекистон | 09:00 / 13.11.2021
7702
5 дақиқада ўқилади
Реклама

Қандай LG OLED сизга мос келади?

Замонавий телевизор – нафақат телеэфирларни қабул қилиш учун тюнерли оддий девайс эмас, балки эндиликда у уй кинотеатри асоси, қулай веб-сёрфинг учун катта дисплей, геймерлар учун монитор ҳамда интерьерни бир қисмига ҳам айланди.   Агарда сиз сифатли тасвир ва кучли овозга эга муносиб моделларни излаётган бўлсангиз, янги LG OLED телевизорларига эътибор қаратишингизни маслаҳат берамиз.

 LG OLED экранларининг асосий фарқи – бу ўз-ўзини ёритувчи пикселлар бўлиб, чуқур қора рангни ҳосил қилишга қодир ҳамда ҳар бир ранг асл тасвир ранги билан тўлиқ мутаносиб бўлган 100 фоиз ёруғлик узатиш аниқлигини таъминлайди. Шу тариқа суратнинг юқори сифати ва панелнинг минимал қалинлиги интерьерингизда катта ўринни эгалламайди.

OLED телевизорларининг ранг-баранг турлари туфайли сиз доимо керакли моделларни танлаш имконига эгасиз. Тез орада Ўзбекистонда қуйидаги моделлар пайдо бўлади: 65 дюйм диагоналли LG G1, 55-77 дюйм диагоналли LG C1 ва 55 дюйм диагоналли LG А1 телевизорлари. Харид давомида тўғри танлов қилиш учун, келинг биргаликда улар бир-биридан қандай фарқ қилинишини қўриб чиқамиз.

LG OLED G1

Биринчи ўринда, ушбу моделда OLED-телевизорлари эволюциясида янги қадам деб аташ мумкин бўлган OLED evo янги технологияси мавжудлигини қайд этиб ўтиш керак. У максимал ёрқинликни 20 даражага кенгайтиришга имкон беради. Янги Alpha 9 тўртинчи авлод (α 9 Gen 4 AI) процессори билан биргаликда у тасвирнинг яхшиланган қайта ишланмаси ҳамда қойилмақом деталлаштиришни таъминлаб беради ва томоша қилиш жараёнидан оладиган таассуротларни янги босқичга олиб чиқади. Уй кинотеатрини олишни ният қилганларга бу моделни ўрганиб чиқишни тавсия қиламиз. 

Фото: LG Uzbekistan

Унинг яна бир инкор қилиб бўлмас афзаллиги шундаки, LG G1 Gallery бутунлай текис орқа панелли қалинлиги бор-йўғи 2 сантиметр бўлган ультра нозик экранга эга. Бу туфайли у худди чиройли картинани яратиб, бутун хонага жозиба бағишлаган ҳолда деворга идеал тарзда мос тушади. Телевизор тўплам ичида бирга келувчи махсус кронштейн ёрдамида қоқилади.

LG OLED С1

C1 серияли телевизорларда шунингдек α 9 Gen 4 процессори мавжуд. Тасвир ва овозни қайта ишлаш сунъий интеллект ёрдамида автоматик тарзда амалга ошади. Al Picture Pro технологияси контентни таний олади, шовқин даражасини пасайтиради ва контрастни оптималлаштиради, бу эса ўз навбатида LG телевизорларининг ҳаттоки энг катта экранларида ҳам янада тиниқ ва деталлаштирилган тасвирни яратишга имкон беради.

Фото: LG Uzbekistan

LG OLED C1 янги ўйин функциялари ҳамда VRR, ALLM ва eARCни ўқий олиши туфайли видеоўйинлар учун тўғри келади ва HDMI 2.1 сўнгги спецификацияларига тўлиқ мос тушади. C1 ва G1 моделлари – бу ўйинларнинг ажойиб сифатидан баҳра олишга имкон берадиган 120 Гц частотаси остида 4Kда Dolby Vision® HDR технологияларини кўтарувчи дунёдаги биринчи телевизорлардир. Шунингдек, клик вақти 1 мс бўлиб, бу эса ўйин вақтида контроллернинг ҳар битта тугма босишига бир зумда таъсир кўрсатишга ёрдам беради. Бу ўз навбатида рақобатчилардан муносиб устунлик қилишни таъминлайди ва ғалабага бўлган имкониятни янада оширади.   

LG OLED С1 телевизорларини бир сўз билан киносеварлар ва геймерлар учун энг оптимал танлов деб аташ мумкин.

Фото: LG Uzbekistan

LG OLED А1

LG 4K OLED-телевизорларининг кичик серияларига  А1 модели киради. Бу ҳеч бир шак-шубҳасиз, юқорида қайд этилган моделлар ичида энг ҳамёнбоп девайсдир: туганмас контрастлик, идеал қора ранг, ажойиб тасвир бурчаклари ва ёрқинлик.

А1 серияси бликларга қарши яхши қопламага эга бўлиб, бу кўплаб чироқ манбалари бўлган хона шароитида асосий афзалликни беради.

LG OLED A1 асосида 4К авлодига мансуб a7 Gen4 интеллектуал процессори жойлашган бўлиб, маълум бир контент вақтида экран созланиши ҳамда атрофдаги муҳитнинг ёритиш ҳолатини оптималлаштиради. Бу эса экранда содир бўлаётган кадрларга мутлақо янгича даражада шўнғишга ёрдам беради.

Фото: LG Uzbekistan

Агарда сизга ёрқинлик етишмаса, LG OLED телевизорлари сизнинг оламингизни янада ёрқинроқ, интерьерингизни эса янада замонавийроқ ва бежирим қилади. Умид қиламизки, ушбу таснифлар сизларга фойдали бўлди ва дўконга келганингизда энди сиз ҳаридингизни катта ишонч билан амалга оширасиз.

Сайт: lg.com/uz/oled-televisions

Реклама ҳуқуқи асосида

Жамшид Рузибаев
Тайёрлаган Жамшид Рузибаев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид