Лукашенко Украина йўналишида оператив қўмондонлик тузишни талаб қилди
Лукашенконинг сўзларига кўра, Беларусга Полша ва Болтиқ давлатлари орқали ҳамда «Украинадаги жанговар ҳаракатлар эскалациясини қўллаб-қувватлаш учун» босим бўлиши мумкин.
Беларус президенти Александр Лукашенко мамлакатни Украина билан чегарадош жанубий йўналишда мудофаа қилиш учун янги оператив қўмондонлик тузишни талаб қилди.
Лукашенконинг сўзларига кўра, Беларусга Полша ва Болтиқ давлатлари орқали ҳамда «Украинадаги жанговар ҳаракатлар эскалациясини қўллаб-қувватлаш учун» босим бўлиши мумкин.
«Афсуски, янги йўналиш, янги фронт очилди ва бунга эътибор қаратмасдан туролмаймиз», — деди у.
Унинг сўзларига кўра, ҳозирда Беларус қўмондонлик тузмасдан ва қуролли кучлар ротациясини ўтказмасдан жанубий чегараларини қўриқлашга мажбур.
«Биз ротация ўтказишимиз шарт — бу менинг қатъий талабим. Ва бу ерга ҳарбийларимизни жойлаштиришимиз керак. Бу ҳарбий давр шарти. Фақат ҳозирча урушсиз», — деди Лукашенко.
Беларус ва Россия февралда биргаликда ҳарбий машғулотлар ўтказганди. 18 февралда Владимир Путин машғулотлар мудофаа тусига эгалиги ва ҳеч кимга хавф солмаслигини айтганди.
Мавзуга оид
20:49 / 11.11.2024
Беларус расман БРИКС бўйича шерик давлат мақомини олди
22:17 / 07.11.2024
Лукашенко яна 31 нафар сиёсий маҳбусни афв этди
14:30 / 05.11.2024
Лукашенко: РФ Беларус орқали Полша, Литва, Латвия ва Украинага ҳужум қилмоқчи эмас
13:10 / 24.10.2024