NYT: май ойи бошида Шимолий Донни кечиб ўтишга уриниш чоғида 400 нафар атрофидаги россиялик ҳарбий ҳалок бўлган
The New York Times газетаси украин ҳарбийларига асосланган ҳолда 8 май куни Шимолий Дон дарёсини кечиб ўтишга уриниш чоғида 400 нафар атрофидаги россиялик ҳарбий хизматчилар ҳалок бўлгани ҳақида ёзди.
Украина қуролли кучлари вакили нашр мухбирига айтишича, россиялик ҳарбийлар май ойининг илк ўн кунлигида Шимолий Донни Белогоровка қишлоғи ҳудудида кечиб ўтиб, Северодонецкдаги украин ҳарбий гуруҳини қуршаб олишга ҳаракат қилган. Аммо бунинг ўрнига РФ ҳарбий хизматчиларининг ўзи қуршовга тушиб қолган — улар дарёнинг жанубий соҳилига ўтишига имкон берилган, кейин эса ёппасига артиллериядан ўт очилган, дарё ўзанига миналар учирилган, кечув мосламалари портлатилиб, чекиниш йўли тўсиб қўйилган.
Ушбу жанг кечган ҳудудда бўлган NYT мухбирига украин ҳарбийлари яксон этилган россияликлар техникаларини кўрсатишган — бу ерда камида 15 та зирҳли машина қолдиқлари бўлган, ўрмонзорда «дарахтларда россияликлар униформаси» парчалари осилиб турганини кўриш мумкин эди, атроф «чириётган жисмларнинг чидаб бўлмас ҳиди» билан тўлганди.
Украина қуролли кучлари полковниги Дмитрий Кашенко NYT мухбирига украин ҳарбийлари радиокарнай орқали россияликларга таслим бўлишни таклиф этгани, аммо улар бу чақириқни эшитишганига ишончи комил эмаслигини айтган. Унинг сўзларига кўра, айрим россиялик ҳарбийлар қуршовдан чиқишга муваффақ бўлиб, дарёни кечиб ўтган ва ортга қайтиб кетган.
Россия ҳарбийлари тез орада портлатилган понтон кечувларини тиклашган ва Шимолий Донни кечиб ўтиш учун навбатдаги уринишни амалга оширишган, аммо уларни украин кучлари қарши олган.
NYT нашрига кўра, қурбонлар сони бўйича Белогоровкадаги ҳодиса Россия армияси учун Украинага босқин бошидан буён энг йирик мағлубият бўлган.
Россия армияси Белгоровка ҳудудида Шимолий Донни кечиб ўтишга уринишда катта муваффақиятсизликка учрагани ҳақида 12 май куни хабарлар тарқалганди. Аммо ўшанда қурбонлар сони маълум қилинмаганди.
- NYT мақоласи муаллифи — Эндрю Крамер 2017 йилда бошқа журналистлар билан биргаликда Россияга алоқадор суриштирувлар учун Пулитцер мукофотини олган. Ўшанда мукофот жюрилари қарори россиялик журналистларда саволлар туғдирганди.
Мавзуга оид
19:39 / 08.11.2024
Украинада россиялик яна бир генерал ҳалок бўлди
21:23 / 31.10.2024
Фронтдаги вазият: Россия ва Украина Курахово учун кузнинг ҳал қилувчи жангини бошлади
17:00 / 17.09.2024
Фронтдаги вазият: Украинанинг Донецк яқинидаги гуруҳига қуршов таҳдид солмоқда
15:25 / 13.09.2024