Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хорижда таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабалар сони маълум бўлди
Хорижда таҳсил олиш бўйича қозоғистонликлар етакчилик қилмоқда. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълумот берди.
Фото: iStock
Қўмита хабарига кўра, 2021/22-ўқув йили бошига Ўзбекистонда жами олий таълим ташкилотлари сони 154 тани ташкил этиб, уларда 808,4 минг нафар талаба таҳсил олмоқда.
2020 йилнинг 1 январь ҳолатига, ЮНЕСКОнинг статистика институти маълумотларига кўра, Ўзбекистонга чегарадош ва айрим МДҲ мамлакатлари бўйича хорижда таҳсил олаётган талабалар сони:
- Қозоғистон – 89,3 минг нафар;
- Украина – 77,6 минг нафар;
- Туркманистон – 63,6 минг нафар;
- Ўзбекистон – 53 минг нафар;
- Россия – 48,2 минг нафар;
- Афғонистон – 31,5 минг нафар;
- Тожикистон – 27,6 минг нафар;
- Беларусь – 23 минг нафар;
- Қирғизистон – 13 минг нафар.
2021/22-ўқув йили бошига республикадаги барча олий таълим муассасаларида таълим олаётган талабалар сони 808,4 минг нафарни ташкил этган.
Шундан, талаба йигитлар – 439,4 минг нафар, талаба қизлар – 369 минг нафар.
ЮНЕСКОнинг статистика институти маълумотларига кўра, Ўзбекистондан хорижда таҳсил олаётган талабалар сони:
- 2015 йил – 28,1 минг нафар;
- 2016 йил – 32,9 минг нафар;
- 2017 йил – 35 минг нафар;
- 2018 йил – 42,3 минг нафар;
- 2019 йил – 53 минг нафар.
Мавзуга оид
09:15 / 02.04.2026
Таълим хизматлари Ўзбекистонда ўсиш суръати бўйича етакчи бўлди
09:40 / 31.03.2026
Россия ва Қозоғистондан Ўзбекистонга кўчиб келиш кўпаймоқда
09:23 / 26.03.2026
2025 йилда энг кўп хонадон Наманганда фойдаланишга топширилди
09:16 / 25.03.2026