Жаҳон | 16:22 / 27.05.2022
14744
3 дақиқада ўқилади

Мотивацион постерлар ва бўш кўчалар. Шимолий Корея коронавирусга қарши қандай курашяпти?

Шимолий Корея коронавирус аниқланганини расман тан олгач, мамлакатда фавқулодда вазият эълон қилинган. Бу вазиятда ёпиқ мамлакатда озиқ-овқат ва дори-дармон танқислиги кузатилиши эҳтимоллари ҳақида тахмин қилинди, бироқ аниқ маълумотлар етарли эмас. Суратлар эса КХДР ҳозир бутунлай локдаунга кирганини, кўчаларга мотивацион баннерлар илинганини кўрсатади.

12 май куни Шимолий Корея ҳукумати Пхеньянда коронавируснинг “омикрон” вариантига чалиниш билан боғлиқ илк ҳолатлар аниқланганини хабар қилди – коронавирус 8 май куни тест топширган одамларда аниқланган.

Шундан кейин бутун мамлакатда “максимал фавқулодда ҳолат” жорий этилиб, локдаун эълон қилинди. Бундан ташқари, мамлакатда апрел ойидан бошлаб номаълум безгак ҳам тарқалган.

Reuters агентлиги Шимолий Кореяда коронавирус билан кураш қандай кечаётгани ҳақида фотосуратларни жамлади. Суратларда Шимолий Корея кўчалари бўм-бўш экани, пандемияга қарши кураш тасвирлари акс этганини кўриш мумкин.

Плакатда Шимолий Корея дезинфекция ишчиси тасвирланган. Фото: REUTERS
Суратда армия ходими ва махсус ҳимоя воситаси кийган шахс тасвирланган. Шимолий Корея бу ҳафта коронавирусни жиловлаб туриш ва тартибни сақлашда муваффақиятга эришилаётганини маълум қилган.
Фото: REUTERS
Коронавирусга оид тиббий анжомларни ташиётган ходимлар тасвири туширилган баннер илинган кўча. Кўча бўм-бўш
Фото: REUTERS

Мамлакатнинг анча пайтдан буён ёпиқлиги, озиқ-овқат ва тиббий буюмлар танқислиги сабаб 25 млн аҳолининг ҳаёти хавф остида қолиши мумкинлиги, бундай вазиятда Шимолий Корея дунёга очилиши мумкинлиги проноз қилина бошланди.

Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин армиянинг ҳарбий-тиббий хизматини дорихоналарни зарур дори-дармонлар билан узлуксиз таъминлашга жалб қилишни буюрган.

Пхеньян станцияси олдидаги бўш кўча / Фото: REUTERS
Армия шифокорлари Пхеньянда дори-дармон тарқатиш билан шуғулланишяпти. / Фото: REUTERS
Ҳимоя воситалари кийган ва байроқ тутиб турган шимолий кореялик. / Фото: REUTERS
Дезинфекция жараёни. / Фото: REUTERS

Шимолий Корея тиббиёт ходимлари дарё, кўллар, маиший оқова сувларини ҳам коронавирусга қарши синовдан ўтказаётгани хабар қилинди.

Мамлакатда апрелдан бери иситма билан оғриган беморлар сони 3,2 млнга етган, 69 та ўлим ҳолати қайд этилган.

 Юк машинаси уй хўжаликларига тарқатиш учун сабзавотлар олиб кетяпти. / Фото: REUTERS
Буғдой кўтариб олган деҳқон аёл ва армия ходими тасвирланган баннер. / Фото: REUTERS
Шимолий Корея президенти бошчилигида коронавирус мавзусига бағишланган мажлис. / Фото: REUTERS

 

Мавзуга оид