Столтенберг Швеция ва Финландия Туркиянинг талабларини бажариши кераклигини айтди
Столтенбергнинг сўзларига кўра, Швеция ва Финландия 28 июнгача Туркиянинг талабларини бажармайдиган бўлса, бу мамлакатлар алянс аъзолигига номзод бўла олмайди.
НАТО бош котиби Йенс Столтенберг Швеция ва Финландиянинг алянсга аъзо бўлиши масаласида Туркиянинг позициясини қўллаб-қувватлади.
«Ҳеч бир мамлакат терроризмдан Туркиячалик жабрланмаган», - деди у Анқарани НАТОнинг муҳим иттифоқчиси деб атаркан.
Унинг сўзларига кўра, иттифоқчи мамлакатда хавотирлар мавжуд бўлса, бу масалани муҳокама қилиш ва ечиш керак.
«Доим шундай бўлиб келган. Масалан, Греция Шимолий Македонияни номи сабабли НАТОга киришини блоклаган. Бу муаммони ечиш учун 10 йилдан ортиқ вақт керак бўлди», - деди Столтенберг.
НАТО бош котиби испаниялик журналистларга курдларни Курдистон ишчи партияси террорчилари билан боғламаслик кераклигини айтди.
«Сизлар курдлар ҳақида гапиряпсиз, аммо келинг тан олайлик, гап бир нечта курд гуруҳлари ҳақида кетмоқда, Курдистон ишчи партияси эса ЕИда террорчи ташкилотлар рўйхатига киритилган. Уларнинг Швеция ёки Финландияда экани муҳим эмас», - деди у.
Столтенберг Швеция ва Финландия НАТОнинг Мадриддаги саммитида таклиф этилган мамлакат сифатида қатнашиши мумкинлигини, бироқ 28 июнгача Туркиянинг талабларини бажармайдиган бўлса, улар алянс аъзолигига номзод бўла олмаслигини айтди.
Туркия Швеция ва Финландиянинг НАТОга қабул қилинишига қарши чиқмоқда. Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғаннинг таъкидлашича, бу мамлакатлар Анқара террорчи деб эълон қилган ташкилотлар аъзоларига бошпана берган ҳамда Туркияга қарши санкциялар киритган.
Мавзуга оид
20:43 / 12.11.2024
НАТО бош котиби Украинадаги можаро «траекториясини» ўзгартиришга чақирди
16:07 / 12.11.2024
Greenpeace: НАТО ҳарбий жиҳатдан Россиядан сезиларли даражада устундир
01:18 / 10.11.2024
Россиялик ўқитувчилар «НАТОдан ҳимояланиш учун» фолгадан қалпоқлар ясади
10:09 / 09.11.2024