Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жиззахда пул эвазига ўқишни кўчириб беришни ваъда қилган институт бўлим бошлиғи ушланди
Бўлим бошлиғи талабадан 2,5 минг доллар олаётганда ашёвий далил билан ушланган.
Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг хабар беришича, департамент ҳамда ДХХ Жиззах вилояти бошқармалари томонидан тезкор тадбир ўтказилган.
Тадбирда Жиззах давлат педагогика институти бўлим бошлиғи Б.И. фуқаро В.нинг Тошкент шаҳрида жойлашган “Y.T.” университетининг “Мактабгача таълим” йўналишидаги ўқишини танишлари ёрдамида институтнинг ушбу йўналишдаги факультетига кўчириб бериш эвазига 2,5 минг АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Аввалроқ, Сирдарёда фуқарони ўқишга киритишини айтиб пул олган талаба ушланганди.