Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Порошенкога Украинани тарк этишга рухсат берилмади
Маълумот берилишича, чегарачилар Порошенконинг сафар гувоҳномасини "сохта ёки бекор қилинган" деб ҳисоблашган.
Украина собиқ президенти Петро Порошенкога НАТО парламент ассамблеясида қатнашиш учун мамлакатдан чиқишига иккинчи марта рухсат берилмади. Бу ҳақда "Украинская правда" ўз манбаларига таяниб хабар берди.
Нашрнинг ёзишича, Порошенко жума куни Украина-Полша чегарасида мамлакатдан чиқишга рад жавобини олганидан сўнг шанба куни яна чегарадан ўтишга ҳаракат қилган.
"Европейская солидарность" партияси депутати Виктория Сюмар Фейсбук саҳифасида "чегарачилар барча ҳужжатлар тақдим этилмагани, аммо қандай ҳужжатлар эканлигини айтишмаётгани"ни маълум қилди.
Шанбага ўтар кечаси депутат Ирина Герашченко чегарачилар Порошенкони НАТО парламент ассамблеясида қатнашиш учун чегарадан ҳеч қандай сабабларсиз ўтказишмаганини хабар қилганди. Унинг сўзларига кўра, чегарачилар собиқ президентнинг сафар гувоҳномасини "сохта ёки бекор қилинган" деб ҳисоблашган.
"Украинская правда"нинг ёзишича, Петро Порошенко паспорт назоратидан ўтаётганида унга берилган сафар гувоҳномасидаги QR-кодни ўқиш ва ҳужжатнинг ҳақиқийлигини аниқлашнинг имкони бўлмаган.
Мавзуга оид
16:47 / 10.06.2026
Украина «Фламинго» ракеталари билан Чебоксарга зарба берди
10:00 / 10.06.2026
Германия Украина учун яна 300 миллион евро ажратади
10:25 / 09.06.2026
Киев ва Вашингтон Украинадаги урушни тугатиш масаласини муҳокама қилди
08:45 / 09.06.2026