Россияни йил бошидан буён 40 минг нафар IT-мутахассис тарк этгани маълум бўлди
Мамлакатни тарк этганларнинг барчаси Украинада «махсус операция» бошлангани сабабли бошқа давлатга кетишга қарор қилган.
Йилнинг биринчи ярмида Россияни 40 минг нафар IT-мутахассис тарк этди ёки тарк этади, деб хабар берди «РБК» «Руссофт» ассоциациясига асосланиб.
«Маълум бўлишича, 162та компаниянинг 30-40 фоиз россиялик ходими бошқа давлатга кўчишга рози бўлган ва оммавий равишда кетишни бошлаган. Тахминан 20-30 фоизи ҳозирча бир қарорга келмаган, қолганлари эса Россияда қолишга қарор қилган», — дейилади хабарда.
Россияни тарк этганларнинг барчаси Украинада «махсус операция» бошлангани сабабли бошқа давлатга кетишга қарор қилган. Экспертларнинг фикрича, уларнинг ярми 2022 йил охиригача қайтиб келиши мумкин.
Оммавий равишда кетган IT-мутахассисларнинг аксарияти Россиядаги офисини ёпишга қарор қилган хориж компанияларида ишлайди.
Мамлакатни шунингдек, ривожланган хориж бозорларида ишлайдиган ва ўз мижозларини йўқотган Россия компаниялари ходимлари ҳам тарк этмоқда. Бундан ташқари, фрилансерлар ҳам Россияни тарк этаётганлар сафига қўшилган.
Мавзуга оид
21:00 / 07.10.2024
Рамзон Қодиров миграция сиёсатида «ўрта аср ёндашувларидан» воз кечишга чақирди
20:07 / 07.10.2024
Россияда саккиз нафар генерал лавозимдан олинди — ОАВ
20:51 / 04.10.2024
Россия «Толибон»ни террорчилар рўйхатидан чиқариш бўйича ишларни якунламоқда — ФХХ раҳбари
18:42 / 04.10.2024