Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия ва Euroclear ўртасидаги низо Белгия судигача етиб борди
Белгиянинг Euroclear депозитарийси Россия судининг ўзидан қарийб 220 миллиард евро ундириш ҳақидаги қарорини қонуний эмас деб ҳисоблаб, унинг ижросини тўхтатиш мақсадида Белгия фуқаролик судига мурожаат қилди. Компания Россия судлари ўз фаолияти бўйича юрисдикцияга эга эмаслигини таъкидламоқда.
Reuters агентлигининг хабар беришича, Брюсселда жойлашган Euroclear депозитарийси Россия Марказий банкига қарши Белгия фуқаролик судида даъво аризаси киритган. Компания шу орқали Россия Арбитраж судининг Euroclear зиммасига тахминан 220 миллиард евро (18,17 триллион рубл) миқдорида товон тўлаш юкланган қарорини ижро этилишининг олдини олишни мақсад қилган.
Euroclear вакили Йорген Мюлартнинг Reutersʼга маълум қилишича, компания Россиянинг эмас, балки Европа Иттифоқи санкциялари талабларига мувофиқ ҳаракат қилган.
«Биз Россия судлари Euroclear фаолияти бўйича юрисдикцияга эга эмас, деб ҳисоблаймиз. Биз учун фақат Белгия судларининг юрисдикцияси аҳамиятга эга», — деган у.
Жорий йил май ойида Москва Арбитраж суди Euroclearʼни Россия Марказий банкига активлар музлатилиши оқибатида етказилган зарар учун 18,17 триллион рубл компенсация тўлашга мажбур қилган эди.
Белгиянинг LʼEcho нашри маълумотларига кўра, мазкур иш бўйича Брюссел корпоратив ишлар судида дастлабки эшитувлар 25 июн куни бўлиб ўтган.
Россия активлари музлатилган
Euroclear депозитарийсида Украинага қарши уруш бошланганидан кейин Европа Иттифоқи томонидан музлатилган Россиянинг суверен активларининг асосий қисми сақланмоқда. Гап тахминан 190 миллиард евро ҳақида кетмоқда. Бу эса Европа мамлакатларида музлатилган жами 260 миллиард евролик Россия давлат активларининг катта қисмини ташкил этади.
2025 йил декабр ойида Европа Иттифоқи ушбу маблағларнинг музлатилишини уруш якунлангунга қадар муддатсиз давом эттириш тўғрисида қарор қабул қилди. Илгари мазкур чекловлар маълум муддатларга узайтириб келинар эди.
Шунингдек, 2024 йилдан буён Euroclear музлатилган Россия активларини бошқаришдан олинаётган даромадларни Украинага кўрсатилаётган молиявий ёрдамни қўллаб-қувватлашга йўналтириб келмоқда.
Мавзуга оид
08:39 / 30.06.2026
Полша разведкаси: Россия маблағига намойишлар ташкил этган гуруҳ фош этилди
13:17 / 29.06.2026
Украинанинг 40 кунлик таъсир амалиёти: уруш бурилиш нуқтасидами?
18:12 / 28.06.2026
Москваликлар бензин учун навбат кутмоқда – суратлар
10:40 / 27.06.2026