Қирғизистонда Атамбоевнинг қароргоҳи мусодара қилинди
Маълум қилинишича, қароргоҳ 2,70 гектар майдонда жойлашган бўлиб, унинг негизида "кекса ёшли фуқаролар учун стационар муассаса" қуриш таклиф этилмоқда.

Фото: kloop.kg
Қирғизистон собиқ президенти Алмазбек Атамбоевнинг қароргоҳи давлат фойдасига мусодара қилинди. Бу ҳақда давлат мулкини бошқариш фонди маълум қилди.
"Чуй области Аламедин райони Қўйтош қишлоғидаги 2,70 гектар майдонда жойлашган Алмазбек Атамбоевга тегишли уй мусодара қилинди ва давлат тасарруфига ўтказилди", - дейилади фонд хабарида.
Маълум қилинишича, мазкур маскан негизида "кекса ёшли фуқаролар учун стационар муассаса" қуриш таклиф этилмоқда.
Атамбоевнинг адвокати Замир Жоошевнинг сўзларига кўра, фонд ходимлари мазкур мулк мусодара қилинишини тасдиқловчи ҳеч қандай ҳужжат кўрсатмаган.
"Фонд раиси ўринбосари Канат Рискулов уч кун ичида Алмазбек Атамбоевнинг уйини бўшатиш бўйича оғзаки ултиматум қўйган. Ҳеч қандай ҳужжат кўрсатишмади, Атамбоевнинг оила аъзоларини чиқариб юбориш ҳақидаги суд қарорини гапирмаса ҳам бўлади", - деди Жоошев.
Атамбоев 2020 йил июнда коррупцияда айбдор деб топилиб 11 йил 2 ойга озодликдан маҳрум қилинганди.
Тергов ҳужжатига кўра, у бир гуруҳ шахслар билан криминал авторитет Азиз Батукаевнинг қамоқдан озод қилинишига ёрдам берган.
Батукаев иши бўйича ҳукмдан сўнг Атамбоев 47-сонли ахлоқ тузатиш колониясига жойлаштирилган.
Тавсия этамиз
Ҳиндистон ва Покистон: кимнинг армияси кучлироқ?
Жаҳон | 19:21 / 09.05.2025
Мафкуралар кураши: 9 май аслида қандай кун?
Ўзбекистон | 14:22 / 09.05.2025
Қатиқ, мураббо ва ядро қуроли. Путин янги филмда нималар деди?
Жаҳон | 21:59 / 06.05.2025
Автомобил импортига экосертификат – утилизацияга қўшимча “бонус”ми?
Ўзбекистон | 20:34 / 06.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Путин Украинага тўғридан тўғри музокараларни тиклашни таклиф қилди
Жаҳон | 07:45
-
Кашмирда сулҳ эълон қилинганидан кейин портлашлар содир бўлди
Жаҳон | 23:37 / 10.05.2025
-
АҚШда она ва ўғил бир вақтда университетни тамомлади
Жаҳон | 23:18 / 10.05.2025
-
Украина музокарага тайёрлигини айтди, Россия ўйлаб кўришини маълум қилди
Жаҳон | 22:28 / 10.05.2025
Мавзуга оид

21:30 / 26.08.2022
Атамбоевга даволаниш учун Москвага боришига рухсат берилмади

20:09 / 28.06.2022
Атамбоев тартибсизликлар тўғрисидаги жиноят иши бўйича оқланди

18:45 / 16.06.2022
Атамбоев иккита жиноят иши бўйича оқланди

07:49 / 03.06.2022