Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қаршида хавфсизлик камарини тақмаганлик учун белгиланган жаримадан норози бўлиб йўлни тўсган ҳайдовчилар жазоланди
Ҳайдовчиларнинг 3 нафари 10 суткага қамалган, 12 нафари огоҳлантирилган.
2022 йил 26 май куни соат 14:00 ларда Қарши шаҳридаги Ислом Каримов кўчасида такси ҳайдовчилари хавфсизлик камарини тақмаганлик учун белгиланган жаримадан норози бўлиб йўлни тўсганди.
Ўшанда ҳолат юзасидан Қарши шаҳар ИИО ФМБ ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилгани ва жамоат тартибини бузган ҳайдовчиларни аниқлаш чоралари кўрилгани хабар қилинганди.
ИИВ матбуот котиби Шоҳруҳ Ғиёсовнинг маълум қилишича, Ички ишлар органлари томонидан ҳолат ўрганилганда, Қаршидаги кўчани тўсиб қўйганлар хусусий корхонада рўйхатдан ўтиб, йўловчи ташиш билан шуғулланаётган 3 нафар ҳайдовчи экани маълум бўлган.
Мазкур ҳолат бўйича маъмурий иш ҳужжатлари ЖИБ Қарши шаҳар судига юборилган. Суднинг қарори билан ҳуқуқбузарларнинг ҳар бирига нисбатан МЖтКнинг 201-моддаси 1-қисми (жамоат тартибини бузиш) билан 10 суткадан қамоқ жазоси тайинланган.
Бундан ташқари, йўлни тўсиб қўйишда қатнашиб, жамоат тартибини бузган 12 нафар ҳайдовчи огоҳлантирилган.
Мавзуга оид
11:10 / 23.06.2026
Қаршида ҳоким ёрдамчиси имтиёзли кредит эвазига 200 доллар сўраган вақтда ушланди
09:48 / 11.03.2026
Рулда камар тақмаган Сардор Мамадалиев жаримага тортилди
08:30 / 05.03.2026
Деҳқон бозорларида савдо нуқталарини ноқонуний сотиш ҳолатлари фош этилди
17:57 / 14.01.2026