Жамият | 12:14
1540
1 дақиқада ўқилади

Қайси ҳолатларда хавфсизлик камарини тақмасликка рухсат берилади?

Ўзбекистон қонунчилигига кўра, конструкциясида хавфсизлик камарлари назарда тутилган транспорт воситаларини бошқараётган ҳайдовчилар ва олд ўриндиқдаги йўловчилар ҳаракатни бошлашдан аввал хавфсизлик камарини тақиши шарт. Шу билан бирга, айрим тоифадаги шахслар учун мазкур талабдан истиснолар белгиланган.

Фото: Getty Images

Қонунчиликка мувофиқ, хавфсизлик камарини тақмасликка қуйидаги ҳолатларда рухсат берилади:

  • автомобилнинг орқа ўриндиғида ўтирган 12 ёшгача бўлган болаларга;

  • ўқув-машқ транспорт воситасини ўқувчи бошқараётган вақтда автомототранспорт ёки шаҳар электр транспортини бошқаришни ўргатувчи амалий машғулотлар инструкторига;

  • ҳомиладор аёлларга ҳамда соғлиғи туфайли хавфсизлик камарини тақиши мумкин бўлмаган беморларга;

  • хизмат вазифасини бажараётган, кўк ёки қизил (ёки иккаласи биргаликдаги) ялтироқ маёқча билан жиҳозланган ҳамда махсус рангли бўёқ схемаси ва ёзувларга эга транспорт воситалари ҳайдовчилари ва йўловчиларига.

Қолган барча ҳолатларда ҳайдовчи ва олд ўриндиқдаги йўловчилар учун хавфсизлик камарини тақиш мажбурий ҳисобланади. Бу талаб йўл-транспорт ҳодисалари оқибатида жароҳатланиш ва ҳалок бўлиш хавфини камайтиришга қаратилган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид