Ўзбекистон | 14:24 / 02.06.2022
31170
1 дақиқада ўқилади
Фото: Тошкентда Тожикистон президенти кутиб олинди
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Тожикистон президенти Имомали Раҳмон 2 июнь куни расмий ташриф билан мамлакатимизга келди.
Тошкент халқаро аэропортида уни президент Шавкат Мирзиёев кутиб олди. Етакчилар ўртасида қисқа суҳбат бўлиб ўтди.
Сўнг Тожикистон президенти «Янги Ўзбекистон» боғига ташриф буюриб, Мустақиллик монументи пойига гул қўйди. Меҳмонга мажмуанинг мазмун-моҳияти ва меъморий хусусиятлари ҳақида сўзлаб берилди.
«Таъкидлаш жоизки, мамлакатимизга келган олий даражадаги меҳмонлар томонидан ушбу монументга гул қўйиш маросими анъанага айланди», дейилади президент матбуот хизмати хабарида.
Мавзуга оид
18:36
Бу йил қишда истеъмолчиларга 21 миллиард куб метр газ етказиб бериш режалаштирилган
12:26
Роғун ГЭСдаги авария оқибатида 3 киши ҳалок бўлди
21:17 / 14.11.2024
ССВ ҳузурида «Харидлар маркази» ва унинг 13 та ҳудудий филиали ташкил этилади
16:20 / 14.11.2024