Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ДХХ тадбиркордан 510 млн сўм ва 5 минг доллар талаб қилган электр тармоқлари корхонаси ходимларини қўлга олди
Давлат хавфсизлик хизмати Сирдарёда фирибгарлик ҳолатига чек қўйди. Бу ҳақда ДХХ хабарида айтилган.
«Сирдарё ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» акциядорлик жамиятининг икки ходими маҳаллий МЧЖга қарашли, Гулистон тумани ҳудудидан ўтувчи Сирдарё ўзанидан қум-шағал қазиб олиш «карьер»ига электр энергияси улаб бериш учун 1600 кВт кучланишга эга бўлган 1 дона электр трансформатори, 100 дона бетон симёғоч, 17,5 км масофага етадиган юқори кучланишли электр симлари ва бошқа эҳтиёт қисмларни тегишли тартибда расмийлаштирмасдан «Сирдарё ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» ҳисобидан чиқариб бериш ҳамда соҳага тегишли идорадан ушбу уланадиган электр тармоғига техник шартларда қайд этилган талаб асосида ижобий хулоса олиб бериш эвазига МЧЖ раҳбаридан 510 млн сўм ва 5 минг АҚШ доллари талаб қилган.
Давлат хавфсизлик хизматининг Сирдарё вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан вилоят ички ишлар бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда дастлаб «Сирдарё ҳудудий электр тармоқлари корхонаси»нинг Давлат ва шартномавий хизматлар кўрсатиш ва ривожлантириш хизмати ходими олдиндан 300 млн сўм ҳамда 5 минг АҚШ долларини олган вақтида ушланди.
Сўнгра тезкор тадбир давом эттирилиб, у 5 минг АҚШ долларини шериги - корхонанинг мустаҳкамлик ва хавфсизлик техникаси хизмати ходимига берган вақтида у ҳам ашёвий далиллар билан ушланди.
Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг 168- (фирибгарлик) ва 211-моддалари (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
09:05 / 17.06.2026
Афғонистондан олиб кирилган 37,6 кг гиёҳвандлик воситалари фош этилди
10:57 / 12.06.2026
Тошкентда 34 килограммдан зиёд наркотик моддалар мусодара қилинди
08:18 / 04.06.2026
1,5 гектар ерни «сотиш» баҳонасида 750 минг доллар сўраган шахс ушланди
08:20 / 03.06.2026