CNN: АҚШ ва Британия урушни дипломатик йўл билан тўхтатиш режасини муҳокама қилмоқда
АҚШ, Британия ва Европа Иттифоқи вакиллари охирги вақтларда Украинадаги урушни дипломатик йўл билан тўхтатиш режасини ишлаб чиқиш устида ишламоқда. Уч томонлама учрашувлар Украина иштирокисиз ва фавқулодда тез-тез ўтказилмоқда. Бу ҳақда CNN ёзмоқда.
Хабарда айтилишича, Ғарб уруш чўзилиб кетганидан хавотирга тушган. Улар уруш қанчалик чўзилса, дунё шунчалик кўп зарар кўради деган фикрга келган. Телеканал Ғарб вакиллари муҳокамаларда Италия таклиф қилган режани ҳам кўриб чиқаётганини аниқлаган. Унда Украинага тегишли бўлган Қрим ва Донбасс тўлиқ автономияга айлантирилиши назарда тутилган, Украина томони бунга кескин норозилик билдирганди.
CNN'га кўра, ушбу муҳокамаларда Украинадан вакил иштирок этмаяпти. Бу эса АҚШнинг «Украина масаласида ҳеч нима Украинасиз ҳал қилинмайди» принципига тўғри келмайди. Ўз навбатида АҚШ музокараларда Киевга босим қилмаслиги, уни Москва билан келишувга боришга ундамаслигини билдирган.
Телеканал ушбу муҳокамалардан мурод Украинага таклиф қилиш мумкин бўлган тинч келишув режасини ишлаб чиқиш эканини айтган. CNN инсайдерлари ёрдамида тайёрланган суриштирувда айтилишича, АҚШ ҳозирча Укаринадаги урушни тинч йўл билан ҳал қилиш имконсиз деб қарамоқда.
Мавзуга оид
21:21 / 14.11.2024
АҚШ долларининг мустаҳкамланиши глобал муаммога айланади — The Economist
17:24 / 14.11.2024
The Times: Киев бир неча ой ичида оддий атом бомбасини яратиши мумкин
16:56 / 14.11.2024
АҚШ сайловларида республикачилар Конгрессда ҳам кўпчилик ўринни қўлга киритди
16:08 / 14.11.2024