Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Ўзбекнефтгаз”: Бошқарув раиси ишлаб чиқариш ҳолатини ўрганиш мақсадида Бухоро нефтни қайта ишлаш заводида бўлди (Фото)
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 2022 йилнинг 24 май куни нефть-газ хомашёсини қазиб олиш ва маҳсулот ишлаб чиқаришни кенгайтириш бўйича “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқарув раисига топшириқлар берилди.
Аҳоли ва корхоналарни ёқилғи-энергетика ресурслари билан узлуксиз таъминлаш бўйича берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев Бухоро нефтни қайта ишлаш заводида бўлиб, завод раҳбарияти ва масъул ходимлари билан биргаликда амалга оширилаётган ишлар ҳолатини ўрганди.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раисининг Бухоро нефтни қайта ишлаш заводига қилган ташрифи давомида масъул мутахассислар билан учрашиб, корхонанинг жорий фаолияти, ишлаб чиқариш бўйича самарадорликка эришиш, ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш масалаларини муҳокама қилди.
Жумладан, 2022 йил июнь ойидаги кўрсаткичлар ва заводнинг ишлаб чиқариш қувватларидан тўлиқ фойдаланиш мақсадида 20,0 минг тонна нефть, 20,0 минг тонна газоконденсат хомашёси ҳамда 5,0 минг тонна нафта (прямогонный бензин) ярим тайёр маҳсулотларни импорт асосида сотиб олиш ҳамда қайта ишлаш орқали истеъмолчилар талабини тўла қондириш, шу орқали бир маромда ёнилғи билан таъминлаш борасида чора-тадбирлар белгилаб олинди.
Шунингдек, хомашё харид қилиш бўйича бажарилган ишлар, режалаштирилган вазифалар таҳлил қилинди. Хорижий етказиб берувчи компанияларга валюта маблағлари тўлангани ҳамда ҳозирги кунда маҳсулот юклаш ишлари олиб борилаётгани маълум қилинди.
Бошқарув раиси мамлакатимиз истеъмолчиларини нефть маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш учун камида олти ойлик доимий захира яратилиши кераклигини таъкидлаб, 2022 йилнинг июнь ойида 92 900 тонна углеводород хомашёларини қайта ишлаш бўйича топшириқ берди.
Республика истеъмолчиларини узлуксиз нефть маҳсулотлари билан таъминлаш мақсадида, 132 700 тонна хомашёни қайта ишлаш режалаштириб олинди. Таъкидлаш керакки, топшириққа нисбатан режанинг 142,8% бажарилиши кутилмоқда.
Ўз навбатида, маҳсулот таннархини пасайтириш, унинг сифатини янада ошириш ҳамда барча талабларга мос бўлишини тўла таъминлашга доир лойиҳалар тақдим этилди.
Бошқарув раиси заводнинг ишлаб чиқариш объектларида бўлиб, у ерда таъмир ишлари бажарилганидан сўнг, технологик жиҳозлар ҳолатини ўрганди. Ҳажми 5000 м3, GTL синтетик керосинини қабул қилиш, сақлаш ва аралаштириш учун мўлжалланган 2 та сиғим қурилишининг якуний босқичи билан танишиб чиқилди.
Ташриф якунлари бўйича Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи раҳбариятига маҳсулот етишмовчилигига мутлақо йўл қўймаслик учун барча чораларни амалга ошириш, завод саноат қувватларининг узлуксиз ишлашини таъминлаш борасида вазифалар белгилаб берилди.
Бундан ташқари, нефть маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми ва турини кўпайтириш, ишлаб чиқариш сифати устидан доимий назоратни олиб бориш, зарур захираларни шакллантириш бўйича алоҳида топшириқлар берилди.
Шунингдек, 2022 йил давомида ишлаб чиқариш ҳамда иқтисодий кўрсаткичлар бажарилиши, инновацион ривожланиш, маҳаллийлаштирилган маҳсулотлар ишлаб чиқариш, кооперация алоқаларини кенгайтириш, янги турдаги маҳсулотлар ишлаб чиқарилиши, капитал қурилиш дастурлари ва келгусидаги режалар ҳам муҳокама қилинди.
Эслатиб ўтамиз, 2022 йилнинг 5 ойи давомида умумий 384 356 тонна мотор бензинлари (AИ 91, 92, 95, QuWatt 95, 98 ва 80) шу жумладан:
- Автобензин Аи-80 308 872 тонна
- Автобензин Аи-91 33 563 тонна
- Автобензин Аи-92 39 587 тонна
- Автобензин Аи-95 2 155 тонна
- Автобензин Аи-95 QuWatt 204 тонна
- Автобензин Аи-98 152 тонна ишлаб чиқарилишига эришилди.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати Ⓣ
Мавзуга оид
09:05 / 01.02.2026
Қамоқдаги каттаконлар, антикоррупция вертикали ва туғилишнинг пасайиши — ҳафта дайжести
11:37 / 19.12.2025
Нефт-газ соҳасида кутилган натижаларга эришилмаяпти — Қўчқоров
20:28 / 17.12.2025
«Ўзбекнефтгаз» Трампга яқин экани айтиладиган лобби компания билан 5 йиллик шартнома имзолади
18:59 / 17.12.2025