Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ОАВ Донбассда россиялик яна бир генерал ҳалок бўлганини хабар қилди
Якшанба куни Россия ва Украинадаги нашрлар Россия армияси генерал-майори Роман Кутузов Луганск областининг Попасная районидаги жангларда ҳалок бўлгани ҳақида хабар тарқатди.
Кутузовнинг ўлими ҳақида Украинанинг УНИАН ахборот агентлиги ва Россиянинг қатор сайт ва телеграм-каналлари, жумладан ВГТРК корреспонденти Александр Сладков хабар берди.
Хабарларда россиялик депутат Дмитрий Саблиннинг сўзларидан иқтибос келтирилади: «Дўстни йўқотиш оғир... Вафот этган жангчи Романнинг хотираси абадий»
«Военный осведомитель» телеграм канали ёзишича, генерал-майор Кутузов Луганск халқ республикаси кучлари назоратига ўтган Попасная районининг Николаевка посёлкаси яқинидаги ҳарбий ҳаракатлар чоғида ҳалок бўлган.
Генерал-майор Кутузов ҳалок бўлган район айни вақтда россиялик ҳарбийлар ва «ЛХР» бўлинмалари назоратида бўлиб турибди.
РБК-Украина хабарига кўра, Роман Кутузов урушга қадар Уссурийскда дислокация қилинган 5-умумқўшин армияси қўмондони вазифасини бажарувчи бўлган, Украинадаги уруш вақтида эса «ДХР» армия корпусига раҳбарлик қилган.
Айни вақтда бу генералнинг ўлими ҳақида расман тасдиқланган маълумот йўқ.
BBC Украинага босқин бошланганидан буён уч нафар россиялик генерал ўлими ҳақида тасдиқланган маълумотга эга. Агар Кутузовнинг ўлими ҳақидаги хабар тасдиғини топса, у тўртинчиси бўлади.
Мавзуга оид
20:08 / 04.06.2026
Москвадан Қримга кетаётган йўловчи автобус зарбага учради
21:08 / 22.05.2026
Bloomberg: Путин урушни йил охиригача якунламоқчи, аммо ўз шартлари асосида
09:07 / 13.05.2026
Донбасс масаласи бўйича Трампнинг баёноти эълон қилинди
09:41 / 22.04.2026