Ўзбекистон | 17:28 / 07.06.2022
28818
2 дақиқада ўқилади

Транспорт вазирига «сўнгги огоҳлантириш» берилди

Президент Ўзбекистон аэропортларига инвесторлар жалб этиш ҳамда мамлакат ҳудудлари ўртасида қатновларни ошириш бўйича ишлар қониқарсизлигини таъкидлади.

Фото: Президент матбуот хизмати

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев видеоселекторда транспорт соҳасига хусусий инвесторларни жалб қилиш ишлари сустлигини танқид қилди.

Президент матбуот хизмати хабар беришича, йиғилишда аэропортларга хусусий шериклик асосида инвесторларни жалб қилиш ишлари ҳамда Тошкент-Самарқанд ва Тошкент-Андижон йўналишидаги тезюрар автомобил йўлларини қуриш бўйича хусусий шериклик лойиҳалари қониқарсизлиги, шунингдек, ҳудудлар ўртасида авиа, темирйўл ва автотранспорт қатновларини кўпайтириш ишлари ўз ҳолига ташлаб қўйилгани кўрсатиб ўтилди ва транспорт вазири Илҳом Маҳкамовга охирги марта огоҳлантириш берилди.

Транспорт вазирлиги ва Uzbekistan Airports’га:

  • 1 июлга қадар аэропортларга хусусий шериклик асосида инвестор ҳамда ички авиақатновлар учун лоукостерларни жалб қилиш бўйича амалий ишларни бошлаш;
  • 1 августга қадар ички авиақатновларни ҳафтасига 90 тага кўпайтириш топширилди.

Темирйўл тизими трансформациясини жадаллаштириш зарурлиги қайд этилди.

Автомобил йўллари соҳасида қурилиш сифати ва ажратилаётган маблағлар назорати бўйича таклифлар ишлаб чиқиш вазифаси қўйилди.

Мавзуга оид