Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Референдум тўғрисидаги қонунга ўзгартишлар киритилмоқда
Фото: Олий Мажлиси
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси 11 июнги мажлисида «Ўзбекистон Республикасининг референдуми тўғрисида»ги қонунга ўзгартиришлар киритишни назарда тутувчи қонунни уч ўқишда қабул қилди.
Палата матбуот хизмати хабарига кўра, ўзгартишлар – Сайлов кодексига сўнгги йилларда киритилган ўзгартишлар билан боғлиқ.
“Референдум ўтказувчи комиссиялар ваколатларини аниқлаштириш, комиссиялар қарорлари юзасидан берилган шикоятларни кўриб чиқиш, кузатувчиларнинг ҳуқуқларини кенгайтириш ва бошқа бир қатор тузатишлар киритиш назарда тутилган”, дейилади хабарда.
Қонунга киритилаётган ўзгартиришлар матни эълон қилинмади – кўплаб ҳолатларда фуқаролар янги қонунларнинг матнидан улар имзоланиб бўлганидан кейин хабар топмоқда.
Мавзуга оид
12:03 / 24.03.2026
Италияда суд тизими ислоҳоти референдумда рад этилди
11:42 / 18.03.2026
Ўзи содир этган ҳуқуқбузарликни интернетга тарқатганлик учун жавобгарлик киритилмоқда
09:30 / 16.03.2026
Экзитполлар: Қозоғистон янги конституция қабул қилинишини қўллаб-қувватлади
00:34 / 16.03.2026