Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фарғона вилоятида ҳаракатдаги Orlando ёниб кетди
Фото: Фарғона вилояти ФВБ
Фарғона вилояти Ёзёвон туманида ҳаракатланиб кетаётган Orlando автомобилида содир бўлган ёнғин ўчирилди, деб хабар бермоқда вилоят ФВБ матбуот хизмати.
Маълум қилинишича, 12 июн куни соат 09:56 да туманнинг «Янгибўстон» МФЙ ҳудудида ҳаракатланиб кетаётган, 2014 йилда ишлаб чиқарилган Orlando русумли автомобилнинг техник носозлиги оқибатида ёнғин келиб чиққан.
Ўт ўчирувчилар ёнғин жойига соат 10:14 да етиб боришган, ёнғин соат 10:15 да ўраб олиниб, 10:19 да ўчирилган. Тахмин қилинишича, ҳодисага электр симлари қисқа туташуви сабаб бўлган.
Ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмаган.
Бундан аввалроқ Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида Captiva ёниб кетгани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
17:33 / 04.05.2026
Ағнаган девор, сув босган ҳовли: Рапқондан фоторепортаж
09:15 / 04.05.2026
“Амаллаб чорваларни олиб чиқиб кетдик” – сел келган Рапқондан репортаж
15:45 / 29.04.2026
Фарғона вилоятининг 5 та ҳудудида ҳоким алмашди
10:24 / 28.04.2026