Ўзбекистон | 11:09 / 13.06.2022
3884
1 дақиқада ўқилади

Ҳисоб палатаси ASOSAI ташкилотига аъзо бўлди

Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси Осиё Олий аудит органларининг халқаро ташкилоти (ASOSAI) Бошқарув кенгашининг 58-учрашувида ушбу ташкилот таркибига тўлақонли аъзо сифатида қабул қилинди, дея хабар бермоқда Ҳисоб палатаси матбуот хизмати.

Фото: yuz.uz

ASOSAI 1979 йилда ташкил этилган бўлиб, ҳозирда унинг таркибига 46 та мамлакат олий аудит органлари қабул қилинган.

Ушбу ташкилотнинг асосий мақсади – аъзо мамлакатлар орасида давлат аудити соҳасида фикр ва тажриба алмашиш, қўшма илмий лойиҳалар ва назорат тадбирлари доирасида ҳамкорлик қилиш, сифат ва самарадорликни ошириш мақсадида давлат аудиторларининг доимий малакасини ошириш имкониятларини таъминлашдан иборат.

ASOSAI’га аъзолик Ўзбекистонда ташкил қилинган давлат молиявий назорати тизими учун бир қатор тизимли афзалликлар беради, хусусан:

  • аудит тизимининг салоҳиятини ривожлантириш ва самарадорлигини ошириш;
  • давлат секторини назорат қилишнинг янги стандартларини ўзлаштириш;
  • хорижий тажриба алмашиш;
  • халқаро ҳамжамият доирасида эътироф этилган жамоатчилик овозига эга бўлиш.

Мавзуга оид