Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Samsung компанияси Makro супермаркетига 1 000 000 сўмгача ваучер совға қилади!
15 июлга қадар Samsung совуткичини ёки кир ювиш машинасини харид қилганда Makro супермаркетидан харидга 1 000 000 сўмгача ваучерни совға сифатида олиш мумкин.
Samsung компанияси яна ўз харидорларини манфаатли таклиф билан хурсанд қилмоқда. Бу сафар Samsung совуткичини ёки кир ювиш машинасини харид қилишни режалаштирганлар учун акция эълон қилди. Энди ўзбекистонликлар 15 июлгача техникани сотиб олган ҳолда Makro супермаркетидан харидни амалга ошириш учун 200 000 сўмдан 1 000 000 сўмгача миқдорда ваучер кўринишидаги ёқимли бонусга эга бўлишлари мумкин.
Ўлчамлари ўзгармаган, аммо функционаллиги ошган
Samsung компанияси кундалик турмуш сифатини ва қулайлигини яхшилашга қаратилган маиший техникани яратишда давом этмоқда.

Катта оила учун SpaceMax технологиясига эга совутгич жуда мос келади. Samsung муҳандислари совуткичнинг ички деворларини ихчам ва юқори самарали изоляция ҳисобидан юпқалаштирган ҳолда маҳсулотлар сақланадиган майдонни сезиларли даражада оширишга эришди. Совуткич ўз ўлчамлари бўйича стандарт моделлардан фарқ қилмайди, у ҳатто унча катта бўлмаган ошхонада ҳам муаммосиз жойлашиши мумкин.
Рақамли инвертор совуткичнинг қўшимча афзаллиги десак адашмаймиз, SpaceMax совуткичларининг моделлар қатори айнан шу инвертор билан жиҳозланган. У билан сиз қурилма ўзингизга маъқул тарзда ишлаётганига амин бўласиз, яъни:
- шовқинсиз – шовқин даражаси 40 децибел атрофида бўлади;
- тежамкор – энергия истеъмолини 50% гача камайтиради;
- ишончли – узлуксиз ишлаганида 21 йилгача хизмат қилади.

Samsung кир ювиш машиналарининг сиғими ҳам оширилди (10 килограммгача), бироқ ўлчамлари аввалги габарит кўрсаткичларда қолди.
Моделларнинг кўпчилиги AI Control интеллектуал бошқаруви билан жиҳозланган бўлиб, 4 та smart-сенсор юкланган кирни ва кийимларингизнинг ифлосланиш даражасини осонгина аниқлайди, кейин эса сув ва ювиш воситасининг сарфини мустақил равишда белгилаб олади.
Бундан ташқари AI Control сунъий интеллекти кир ювиш жараёнини персоналлаштиради. У сизнинг одатларингизни таҳлил қилади, ёқтирадиган дастурларингизни эслаб қолади ва кейинги сафар сизга мос келадиган дастурни танлашни таклиф этади. Мобил телефон учун мўлжалланган SmartThings иловасида эса кир ювишни режалаштириш, унинг жадвалини тузиш, жараёнларни кузатиб бориш ҳамда уларни яхшилаш бўйича тавсиялар олиш мумкин.
Makro супермаркетида харидлар учун катта бонуслар
Маиший техникани харид қилиш янада манфаатлироқ бўлмоқда!
Mediapark ва Diskont дўконларида Samsung совуткичини ёки кир ювиш машинасини харид қилган ҳолда, сотиб олинган моделга қараб, Makro супермаркетида амалга ошириладиган ҳар қандай харид учун 200 000 сўм, 500 000 сўм ёки 1 000 000 сўм миқдоридаги ваучерга эга бўлишлари мумкин. Таклиф 15 июндан 15 июлга қадар амал қилади.
Сизга шошилишни маслаҳат берамиз: совғали сертификатлар сони чекланган.
Акцияда маиший техниканинг турли моделлари иштирок этмоқда. Кир ювиш машиналари ва совуткичларнинг техник имкониятларини Samsung расмий сайтида батафсил кўриб чиқиш мумкин.
Сайт: samsung.uz
Facebook: fb.com/SamsungUzbekistan
Instagram: @samsunguzbekistan
Telegram: t.me/SamsungUzbekistan
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
20:18 / 06.06.2026
Янги Samsung Galaxy S27 Pro смартфони ҳақида маълумот берилди
12:01 / 21.05.2026
Samsung иш ташлаш бошланишига 1,5 соат қолганда касаба уюшмаси билан келишувга эришди
08:42 / 06.05.2026
Samsung компаниясининг бозор капиталлашуви 1 триллион долларга етди
23:34 / 18.04.2026