Ўзбекистон | 07:30 / 14.06.2022
3811
1 дақиқада ўқилади

Давлат хизмати мансабдори устидан судга берилган ариза бўйича ундириладиган бож камаяди

“Давлат божи тўғрисида”ги қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси эълон қилинди.

Фото: Fotolia

Қонун лойиҳаси билан “Давлат божи тўғрисида”ги қонунга қатор ўзгартиш ва қўшимчалар киритилмоқда.

Хусусан, қонун 5-, 8-, 9-, 18-, 19-моддалари ва унинг иловаси билан тасдиқланган давлат божи ставкалари миқдорлари бандларидаги «назорат» деган сўзлар чиқариб ташланмоқда. 

Давлат хизматларини кўрсатишга ваколатли бўлган идоралар мансабдор шахслари ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан берилган аризалар (шикоятлар) бўйича фуқаролардан ундириладиган давлат божи ставкалари миқдори камайтирилмоқда.

Билдирилишича, таклиф этилаётган ўзгартишлар ва қўшимчалар туфайли давлат хизматларини кўрсатиш соҳасида жисмоний ва юридик шахслар бузилган ҳуқуқ ва манфаатлари судлар орқали ҳимоя қилиниши кенгайтирилади, улар одил судловга эришиш даражаси оширилади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид