Спорт | 20:30 / 15.06.2022
31923
1 дақиқада ўқилади

«Футболчиларимиз мухлисларни ҳис қилиши учун ҳам стадион ёнида баралла қўллаб-қувватлашга қарор қилдик». «Бунёдкор»даги фан-зонадан репортаж

Осиё кубоги U23 иккинчи яримфинали доирасидаги Ўзбекистон – Япония учрашувидан олдин ўйин ўтадиган стадион ёнида монитор ўрнатилди.

Tribuna.uz мухбирининг «Бунёдкор» стадионидан хабар беришича, яримфинал баҳсига маҳаллий томошабинлар киритилмаслиги сабабли ташкилотчилар стадионнинг автомобиллар тўхташ жойини фан-зонага айлантириб, монитор ўрнатган. Ўзбекистон – Япония учрашуви ушбу экранда намойиш этилади. 

Аввалроқ, Тошкент ИИББ Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида, «Бунёдкор» стадиони атрофидаги айрим кўчалар транспорт ҳаракати учун вақтинча ёпилиши ҳақида хабар берган эди. Пойтахт ИИББ хабарига кўра, стадион атрофидаги кўчалар «йўл таъмирлаш ишлари олиб борилаётгани муносабати билан» 15 июнь куни соат 17:00 дан соат 24:00 гача транспортлар юришига рухсат берилмайди.

Эслатиб ўтамиз, ОФК қарорига кўра Ўзбекистон – Япония учрашувига маҳаллий мухлислар киритилмайди. Япония олимпия жамоасининг эса 500 нафаргача томошабини стадионга киришига рухсат берилади. Учрашув соат 21:00да бошланиб, UzReportTV орқали жонли эфирда намойиш этилади.

Усмон Ибодов
Муаллиф Усмон Ибодов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид