Ўзбекистон | 07:21 / 15.06.2022
7293
2 дақиқада ўқилади

Инвестиция лойиҳалари инфратузилмаси харажатлари қоплаб берилади

Вазирлар Маҳкамасининг “Хорижий ва маҳаллий инвесторлар инвестиция лойиҳалари ташқи инфратузилмасини яратиш харажатларини давлат томонидан қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори қабул қилинди.

Фото: Kun.uz

Norma’нинг хабар беришича, ҳужжат билан Хорижий ва маҳаллий инвесторлар қиймати 200 миллиард сўмдан ошадиган инвестиция лойиҳаларини зарур ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқлари билан таъминлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. Қарор инвестиция лойиҳаси ташқи муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси билан таъминланишини иқтисодий-молиявий самарадорлигини баҳолаш бўйича ишчи гуруҳи намунавий таркибини белгилайди.

Ишчи гуруҳлар асосий вазифалари:

  • инвестиция лойиҳаси бўйича ҳужжатларни кўриб чиқиш, ташқи муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси билан таъминланиши иқтисодий-молиявий самарадорлигини баҳолаш ва уни амалга оширишнинг мақсадга мувофиқлиги бўйича тегишли хулоса тайёрлаш;
  • марказлашган тармоқларга уланишда энг оптимал вариантни танлаш;
  • инвестиция лойиҳасининг ташқи инфратузилма харажатлари учун талаб этиладиган маблағларнинг дастлабки ҳисоб-китобларини амалга ошириш.

Қарор билан қуйидагилар белгиланди:

  • Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳудудий бошқармалари ишчи гуруҳлар ишчи органи ҳисобланади;
  • инвестиция лойиҳаларини ер майдонларига оптимал жойлаштириш ва мақсадга мувофиқлигини белгилаш, марказлашган инфратузилма тармоқларига уланишда оптимал ҳудудни танлаш ҳамда ташқи инфратузилма харажатлари имкон қадар кам харажатлар орқали амалга оширилишини таъминлаш ишчи гуруҳлар раҳбарлари зиммасига юклатилади.
Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид