Жамият | 19:58 / 15.06.2022
14328
2 дақиқада ўқилади

SoftPOS мобил терминал хизмати: тўловларни смартфоннинг ўзидан қабул қилинг

Фото: «Ипак Йўли» банки

Бир неча ой илгари «Ипак Йўли» банки тадбиркорларнинг ишини осонлаштириш мақсадида тўловларни смартфоннинг ўзидан қабул қилиш имконини берувчи SoftPOS мобил терминал хизматини ишга туширди. Таъкидлаш керакки, бу янгилик фойдаланувчилар томонидан ижобий қарши олинди ва бугунги кунда тўловларни айнан шу хизмат орқали қабул қилаётган мижозлар сони ортиб бормоқда

Фото: «Ипак Йўли» банки

MARTA негизида ишлаб чиқилган SoftPOS технологияси ёрдамида ҳар қандай смартфон HUMO контактсиз карталаридан тўлов қабул қила олади.

Бунинг қатор афзалликлари бор. Жумладан:

  • Қўшимча қурилмага зарурат йўқлиги;
  • Ҳисоб-китоблар тез ва осон амалга оширилиши;
  • Хавфсизлик;
  • Бепул уланиш.

Уланиш учун банк билан қўшилиш шартномасини тузиш ва хизматни расмийлаштириш учун ариза қолдириш кифоя.

Шундан кейин банк SMS орқали иловани юклаб олиш учун ҳавола ҳамда авторизация кодини юборади, сўнг тўловларни қабул қила бошлаш мумкин.

Батафсил маълумот: ipakyulibank.uz/news/2022-04-06-tadbirkorlar-uchun-mobil-terminal

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид