Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Маск ва унинг компаниялари криптовалюта пирамидаси ташкил этишда айбланиб судга берилди
Даъвогар Кит Жонсоннинг таъкидлашича, Маск ва унинг компаниялари Dogecoin қийматини ошириш учун товламачилик схемасини тузган.
Фото: AFP/Getty Images
Илон Маск ва унинг Tesla Inc ҳамда Space Exploration Technologies Corp (SpaceX) компанияларига нисбатан Dogecoin криптовалютасини илгари сургани учун судга 258 млрд долларлик даъво аризаси берилди. Бу ҳақда Bloomberg агентлиги хабар қилди.
Даъвогар Кит Жонсоннинг таъкидлашича, Маск ва унинг компаниялари Dogecoin қийматини ошириш учун товламачилик схемасини тузган.
"Жавобгарлар Dogecoin криптовалютаси оқилона инвестиция эканлиги тўғрисида ёлғон маълумот берган, аслида у ҳеч қандай қийматга эга бўлмаган", - дейилади Манҳэттен федерал судига берилган даъво аризасида.
"Жавобгарлар ташкил этган критопирамида туфайли маблағидан айрилган"ини таъкидлаган Жонсон 2019 йилдан буён Dogecoin боис маблағини йўқотган бошқа одамлар ҳам унга қўшилишига умид қилмоқда.
2013 йилда яратилган Dogecoin криптовалютасининг нархи 0,057 долларни ташкил этмоқда. Ўтган йили унинг қиймати 0,74 долларгача кўтарилганди.
Илгари Маск Tesla ва SpaceX маҳсулотларини Dogecoin криптовалютасига сотишини айтганди.
Мавзуга оид
22:52 / 24.01.2026
Маск Tesla роботлари сотувини йўлга қўйилишини маълум қилди
09:38 / 19.01.2026
2025 йилда ўта бой одамларнинг бойлиги янги рекордга етди
16:33 / 29.12.2025
Эйфориядан оммавий сотувларгача. Bitcoin билан нималар бўляпти?
20:18 / 26.12.2025